"Мавсум"дамиз ўртоқлар.
Бир жойда қоринни тўқлаб олиш учун тўхтадим. Иссиқ жой экан, қулайроқ жой танлаб ўтирдим.
Ёнгинамда, икки хўранда гаплашиб ўтирибди. Дастурхонда йўқ нарсанинг ўзи йўқ. Қиттай-қиттай ҳам бўляпти.
Ёшроғи салобатлироғига (кўринишидан раҳбарига) ҳушомад қиляпти “тортинмай олиб ўтиринг, Фалончи ака. Сизни отам ўрнида одам деб билганман. Сизга қаттиқ ёпишганман, урсангиз ҳам, сўкиб хайдасангиз ҳам кетмайман. Онам ҳам шу акангни маҳкам ушла деган. Мени ўғлингиздек кўраверинг. Ака, биласиз топганимни ярми сизники, поддержка қилиб турсангиз бўлди. Багажга янги йил учун уйдагиларга ҳалигидай солиб қўйдимда. Қани олинг, олиб ўтиринг”.
Ҳа дўстлар, янги йил байрами олди “коррупция мавсуми”дамиз.
👉@yuristkadr