МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ, ВАТАННИ!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 январдаги ,,Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида"ги қарори юзасидан туманда бир қатор ижобий ишлар қилинди. Жумладан Ёзёвон тумани ҳокими томонидан жорий йил 8 февралда 48-11-165-Q/25-қарор чиқарилиб, ижрога қаратилди.
Президент қарорига асосан март-апрель ойларида навбатдаги чақирув ўтказилади. Бугун туман мудофаа ишлари бўлимида 18 нафар йигитлар ҳарбий хизматга кузатиш тадбири ўтказилди. Туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, майор Хасан Шарипов ҳарбий хизматга отланган йигитларга оқ йўл тилаб, армияда яратилган шарт-шароитлар, хизмат қилганлар учун белгиланган имтиёзлар ҳақида маълумот берди.
Оқ йўл, ватан ҳимоячилари!