Forward from: poetophile
Сен ҳали ёшлигинг билан оввора...
Мен кўзни юмдимми, келади босиб
Ҳам шонли, ҳам бешаън, ҳамда бечора
Хотира юкининг оғир карвони.
Сен ҳали сўйлайсан ҳаммага бийрон...
Мен эрсам, ночорлик ичида тўзиб,
Ёлғон куйлаганман қачондир, бир он —
Сўнг узиб ташладим тилимни ўзим.
Ҳали тушларингда учасан юксак...
Мен ҳанча канотдай коқмай қўлимни,
Йўқолган осмондан топмасман дарак,
Кўраман тубанлаб кетган йўлимни.
Дўст-у душманларинг сенга-ку аниқ...
Мен-чи, оломонга тикиламан жим,
Билмасман ағёр-у ёримни таниб,
Менга ҳам дўстим деб боқмагай ҳеч ким.
Сен ҳали ҳар лаҳза кулишга тайёр...
Менинг кўзларимда музлаган оғриқ,
Эриса — бир мавжи ўзбаки диёр,
Оқса — бир соҳили виждонга боғлиқ.
...Рост-у ёлғон аро тентираб юриб,
Қувондим, йиғладим, жунжикдим, қотдим...
Сенинг кўзларингга термулиб туриб,
Ўзимни фош қилиш бахтини топдим.
(с)Усмон Азим
Мен кўзни юмдимми, келади босиб
Ҳам шонли, ҳам бешаън, ҳамда бечора
Хотира юкининг оғир карвони.
Сен ҳали сўйлайсан ҳаммага бийрон...
Мен эрсам, ночорлик ичида тўзиб,
Ёлғон куйлаганман қачондир, бир он —
Сўнг узиб ташладим тилимни ўзим.
Ҳали тушларингда учасан юксак...
Мен ҳанча канотдай коқмай қўлимни,
Йўқолган осмондан топмасман дарак,
Кўраман тубанлаб кетган йўлимни.
Дўст-у душманларинг сенга-ку аниқ...
Мен-чи, оломонга тикиламан жим,
Билмасман ағёр-у ёримни таниб,
Менга ҳам дўстим деб боқмагай ҳеч ким.
Сен ҳали ҳар лаҳза кулишга тайёр...
Менинг кўзларимда музлаган оғриқ,
Эриса — бир мавжи ўзбаки диёр,
Оқса — бир соҳили виждонга боғлиқ.
...Рост-у ёлғон аро тентираб юриб,
Қувондим, йиғладим, жунжикдим, қотдим...
Сенинг кўзларингга термулиб туриб,
Ўзимни фош қилиш бахтини топдим.
(с)Усмон Азим