Suyunov she'rlari


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Ma'nosiz dunyodan ma'no izlash – ma'nosizlikdir.

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Forward from: poetophile
Тухумдан чиқди-ю, келтириб уни
Шу лойқа ҳовузга томон отдилар.
Ташландиқ ушоқ еб ўтади куни,
Хору хас, хазонлар устин ёпдилар.

Дунёда кўргани шу тор ҳовузча
Ва гавжум толларнинг аччиқ хазони.
Менга алам қилар, тилла балиқча
Бир кўлмак ҳовуз деб билар дунёни!

(с)Абдулла Орипов


Forward from: poetophile
Жуда бахтли эдинг у билан,
Дунёни тўлдириб юрардинг.
Сен ўшани ўйлайсан ҳамон,
Ўша билан банддир юрагинг.

Унинг билан кечган дамлардан
Сенга қолган ширин хотира.
Менинг эса аччиқ ғамлардан
Тортиб кетди кўзларим хира.

Лекин севгим жой тополмади
Хотиралар ётган қалбингдан.
Сен уни ҳеч унутолмадинг,
Мен ҳам кеча олмасман сендан.

(с)Рауф  Парфи


Forward from: poetophile
Бир тутам сочларинг менинг қўлимда,
Ғижимлаб ўпайми, ё тараб-ечай,
Сир деб сақлаганинг менинг қўйнимда,
Сир деб сақлайинми, ё елга сочай.

Сочилган сочингдай сочилса сиринг,
Анор юзларингни кимга тутасан?
Ўзингку "уларда вафо йўқ!" дединг,
Нимага уларни тағин кутасан?

Очилган қўйнимда тўлғанган танинг
Кўнгилдан қилча ҳам ҳид етказмаса,
Менга яқинлашма, ай, тирик бўса!
"Севдим" деганларинг ёлғондир сенинг!

(c)Чўлпон


Forward from: poetophile
Жуда дилбар эди мен кўрган тушлар,
Сезмасдим кўнглимнинг оғирлигини.
Тўрт фаслим ортида яшаб бир куни,
Англадим кетишим зарурлигини.

Сен нелардир дединг, нимадир дединг,
Қулоғим беркитди кўзим шовқини.
Кўнглимда умидлар сўлгани сари,
Гуркираб борарди ишқнинг ёлқини.

Бугун ҳаммасига ҳайрон турибман,
Ўйлайман, шу лаҳзам абадий эмас.
Боқий бўлмагандек дилбар тушлар ҳам,
Бу эзгин ҳислар ҳам мангу туйилмас.

Бемаврид эсади манзилсиз эллар,
Дарбадар бу руҳим дунёдан нари.
Деразам ортида эса олислар -
Ҳаётимнинг сенсиз, менсиз кунлари...

(c)Бахтинисо Маҳмудова


Forward from: poetophile
Кетишингни билгандим, рости,
Шунинг учун севганман сени.
Ҳижрон билан ёлғиз қолдириб,
Қандай бахтли айладинг мени.

Ишқ - висолдан кеча олмоқлик,
Ошиқларнинг бахти фироқда.
Мен шунчалар узоқ севаман,
Сен қанчалар бўлсанг йироқда...

Сен қуёшдек балқиб юравер,
Сен қанча яшнасанг оз, гулим!
Гул эканинг рост бўлганидек,
Менинг япроқлигим рост, гулим!

Сенга олислардан термулгум,
Ишқ берган шу ризқни олдим тан.
Сен мангу баҳорсан, тушунгин,
Мен эса куздирман, куздирман...

(с)Шуҳрат Ориф


Forward from: poetophile
Унутиб боряпсан мени, сезяпман,
Чунки юрагимдан кетмаяпти куз.
Чексиз хазонликда чексиз кезяпман,
Ўн саккиз минг олам сориқ – хазон тус.

Эй, сен! Шеърлар ёзган менинг баҳримда!
Эй, сен! Баҳорликни рад этган – кечган!
Эй, сен! Ҳаётини оғир таҳрирда
Дунёга кўрсатган! Заққумлар ичган!

Қайдан боғимизда маъюс фасллар?
Қачон хазон етди? Оловлар ўчди?
Қачон адо бўлди мунгли асрлар –
Дарддан хотирага бетаъсир кўчдим?

Ошиқ юрагимга пинҳон сир ошкор.
Аён ширин сўзнинг аччиқ ташхиси,
Нечун юрагимда кузак бемиқдор?
Унутиб боряпсан мени, азизим…

(с)Усмон Азим


Forward from: poetophile
Бутун кеча ўйчан ва сокин,
Хона ичра қолмишдик танҳо.
Бир ўйчанлик руҳимга ҳоким,
Шундай ҳоким руҳимга сен ҳам.

Оҳанг оқар. Деворда суврат:
Мовий денгиз устида кема...
Танҳолигу ўртада ҳурмат
Ва севгига ўхшаш бир нима.

Мен ўйлайман: «Недан бошлай гап?»
Сен ўйлайсан: «Не қилай жавоб?»
На кулади, на йиғлайди қалб,
Қарашларда яхлаган сароб.

Бутун кеча ўйчан ва сокин,
Хона ичра қолмишдик танҳо.
Мен демадим: «Севаман сени»,
«Севолмайман» демадинг сен ҳам.

(c)Рауф Парфи


Forward from: Abduvali Qutbiddin
* * *
Истардим,
Фалакнинг қабоғи бўлса
Ва қабоқ ичида бўлса чимилдиқ.
Атрофим сабуҳий мушкларга тўлса,
Ҳам сен кутсанг мени
Дилинтиқ.

Истардим,
Юлдузлар чироғим бўлса,
Зулмат кечаларин кечсам адоғин.
Бир ажаб, сеҳрли чорбоғим бўлса
Ва сен ёлғиз бўлсанг,
Азобим.

Истардим,
Кўнглимни улоқтирсаму
Бу ёвуз оламга...
Юрак устига
Сени ўлтиргизсам,
Термилсам, термилсамммм...

Истардим...
Ва лекин оёғим ботган,
Ҳаёт бўғиб қўйган гирибонимдан.
Бу ёғи ёшим ҳам ўттизга кетган,
Бу ёғи умид йўқ тошдай жонимдан
Истардим...

Абдували Қутбиддин


Forward from: poetophile
Сен ҳали ёшлигинг билан оввора...
Мен кўзни юмдимми, келади босиб
Ҳам шонли, ҳам бешаън, ҳамда бечора
Хотира юкининг оғир карвони.

Сен ҳали сўйлайсан ҳаммага бийрон...
Мен эрсам, ночорлик ичида тўзиб,
Ёлғон куйлаганман қачондир, бир он —
Сўнг узиб ташладим тилимни ўзим.

Ҳали тушларингда учасан юксак...
Мен ҳанча канотдай коқмай қўлимни,
Йўқолган осмондан топмасман дарак,
Кўраман тубанлаб кетган йўлимни.

Дўст-у душманларинг сенга-ку аниқ...
Мен-чи, оломонга тикиламан жим, 
Билмасман ағёр-у ёримни таниб,
Менга ҳам дўстим деб боқмагай ҳеч ким.

Сен ҳали ҳар лаҳза кулишга тайёр...
Менинг кўзларимда музлаган оғриқ,
Эриса — бир мавжи ўзбаки диёр,
Оқса — бир соҳили виждонга боғлиқ.

...Рост-у ёлғон аро тентираб юриб,
Қувондим, йиғладим, жунжикдим, қотдим...
Сенинг кўзларингга термулиб туриб,
Ўзимни фош қилиш бахтини топдим.

(с)Усмон Азим


Forward from: MohiRa
Men akamizni shu she‘rini yaxshi ko‘rardim.

SHAYTON

Mahol shaklida kelding,
Men taslim bo‘lganim yo‘q.
Malol shaklida kelding,
Men taslim bo‘lganim yo‘q.
Savol shaklida kelding,
Men taslim bo‘lganim yo‘q.
Xayol shaklida kelding,
Men taslim bo‘lganim yo‘q.
Qalbim qiziq savdolar
Eritolmas mummikin?..
Ayol shaklida kelma,
Taslim bo‘lishim mumkin.


Shekspir aytganday, insonlar - aktyor,
Rollaring ham turfa, shodonsan, jimsan.
Faqat ijroyingda qolgan savol bor,
Hayot – teatr, sen sahnada kimsan?


Shekspir aytganday, hammamiz - aktyor,
Rollarimiz turfa, shodonmiz, jimmiz.
Faqat ijromizda qolgan savol bor,
Hayot - teatr biz sahnada kimmiz?


Forward from: poetophile
мен сизни ҳеч кимга ўхшамай севдим,
кетмоқ ва қолмоқнинг оралиғида


Bu dunyoda ayir bizni,
Sen kuzdirsan, men bahor.
O'rtamizda yotar muzlar,
O'rtamizda qorlar bor.

Bu dunyoda ayir bizni,
Sen quvonchsan, men alam.
O'rtamizda bulbul bo'zlar,
Goho shodon, goho g'am.


Forward from: Muhammad Yusuf sara she'rlar
O'ZBEK

Sen paxta terarding yetti bukilib,
Paykalingda eding ey onajonim.
O'zbekmisan, deya g'alati kulib,
Mendan so'rab qoldi bir tannoz xonim.

Tannozlar bilan ne ishim bor, Yorab,
Ammo tushundim bu ishorasiga.
Qarshimda turardi u ermaktalab,
Malika boqqandek fuqarosiga...

Mana, gazetalar chiqdi qo'ynidan,
Hammasi o'zicha qiladi talqin.
Tillolar topilgan emish uyingdan,
Oltinga ko'milib qolibsan, xalqim.

Sen nega Qrimga bormaysan yozda,
Yoki sen otangni o'gay o'g'lisan?!
So'ksa indamaysan, qo'ymi-to'qlisan,
Ursa yig'lamaysan, demak-o'g'risan!

Sahardan shomgacha mo'ltirab, ko'zing
Ko'rmay qolguningcha chopding dalangni.
O'g'irlik qilmasang, ayt axir o'zing,
Qanday boqayapsan shuncha bolangni.

Xonim nigohidan uqqanlarim bu,
Ko'nglimdan kechganin bilib turadi.
Yasama yuzida yasama qayg'u,
O'zbekmisan, deya kulib turadi.

Bir boplay dedim-u tilimni tiydim,
Mayli, odam qurib shunga so'z deymi.
O'zbekni yer tanir,
Osmon taniydi.
Tannozlar qayoqdan bilsin o'zbekni!


Forward from: Life after death
Мен худо эмасман,
Менга барибир,
Шарт эмас қаршимда бермоғинг жавоб.
Ўзим васл жаннатин тиланиб ахир,
Ишқ деган дўзахда чекяпман азоб.

Балки кўп дилларга бергандирсан зеб,
Аввалги гуноҳлар ўзинг билган сир.
Ишонтир яхшиси фариштаман деб,
Мен худо эмасман,
Менга барибир...

© Анвар Обиджон


Ko'z ko'zga talpinar, dilda dilga, biroq,
Ko'z-ko'z qilolmadik sevgining kuchin.
So'ngsiz savollarim dilimda titroq,
Senga yetganimda ayrildim nechun?

Xudo xohlamasmi bizning visolni?
Bir ishora bermas baxtimiz uchun.
Va yoki xudoning xohishi shumi,
Senga yetganimda ayrildim nechun?

Sening ko'ngling kimda... hanuz bilmayman,
Sendan so'ray desam, endilar kech-u,
Menchi, sevaman, hech ta'na qilmayman,
Senga yetganimda ayrildim nechun?

Ko'zlaring yonar-u, qalbga o't yoqmas,
Ketishim kerakka o'xshaydi, tushun.
Tunga yuzlanaman savolla har kech,
Senga yetganimda ayrildim nechun?

Tun javob bermaydi, battar dil tirnar,
Umrbod yasharman, qalbimda tugun.
Ammo, tushunmadim hali butunlay,
Senga yetganimda ayrildim nechun?
Senga yetganimda ayrildim nechun?

©Xushnudbek Suyunov


Forward from: Abdulla Oripov
SEN BAHORNI SOG'INMADINGMI

Uyg'onguvchi bog'larni kezdim,
Topay dedim qirdan izingni.
Yonog'ingdan rang olgan dedim
-Lolazorga burdim yuzimni,
Uchratmadim ammo o'zingni,
- Sen bahorni sog'inmadingmi?

Uzoqlarda zalvorli tog'lar
Xayolimni keldilar bosib.
Kechdi qancha intizor chog'lar,
Vasling menga bo'lmadi nasib,
Sensiz men ham, bahor ham g'arib,
- Sen bahorni sog'inmadingmi?

O'ngirlarda sakraydi ohu,
Na'matakda sa'va mittijon.
Qorliklardan sipqarilgan suv,
Daralarda uradi javlon.
Nigohimdan faqat sen pinhon,
- Sen bahorni sog'inmadingmi?

Mana, bugun navro'zi olam,
Do'stlarimga gullar tutarman.
Qaylardasan, sevgili erkam...
Qo'limda gul, seni kutarman,
Umrim bo'yi chorlab o'tarman,
- Sen bahorni sog'inmadingmi?...

✍Abdulla Oripov
@Abdulla_Oripov_sherlari


ТОИФАЛАР

Сизга баб-баробар ёқмасман сўзсиз,
Гарчи шеър ёзаман ёқмоқ қасдида.
Бирингиз нарвоннинг тепасидасиз,
Иккинчингиз эса унинг пастида.

Бир жойдан чиқмаган фикрингиз асло,
Бирингиз тегирмон, иккинчингиз дон.
Мен-чи, тегирмончи кимсаман гўё,
Гапим уқдиролмай, ўртада сарсон.

Бирингизга ёқар офтобли кунлар,
Бирингиз ёмғирли кунга ошиқсиз.
Бирингизда мудом ҳасратли унлар,
Бошқангиз ҳамиша кўнгли очиқсиз.

Сиз шайдо ва лекин фарқингиз анча,
Дидингиз турлидир, ҳатто қоришиқ.
Бир вақтнинг ўзида, уринмай қанча,
Айтиб беролмасман икки хил қўшиқ.

Балки қалбларингиз англамоқ учун
Йиллар ўтиб кетар секин ва оғир.
Келишиб олгайсиз, иншоллоҳ, бир кун,
Қолмас орангизда жумбоқ билан сир.

Ҳозир-чи, дардингиз турфадир мутлоқ,
Рози ҳам бўлмайсиз мендан шу фурсат.
Бировингиз учун кўринсам-да оқ,
Иккинчингиз учун қораман фақат.

16.03.2016 й.


Forward from: She'r sehri
Ichikdim. Sog‘indim seni, shekilli,
Tongim rangi sariq, xasta kunduzim.
Ixrab quyosh chiqar, o‘qchib oy sho‘rlik,
Osima –
Sen kimning qizi!

Ko‘rpaga burkansam, ko‘rpa ilvirar,
Yostiqqa yopishsam, ilvirar yostiq.
O‘y menga sig‘maydi, uy menga sig‘mas,
bosiriq – bosiriq...

Zirillar borlig‘im yursam, yo‘l ko‘nmas,
Qoyaga tirmashsam, puchmayar qoya.
Qarg‘asam, qarg‘ishim duoga o‘xshar,
voooya...

Ichikdim. Sog‘indim seni, shekilli,
Xo‘rligim keltirar g‘alati gina.
Nimaga odamlar shod, xurram, mamnun,
Bizlar odammasmi,
Osima?!

Abduvali Qutbiddin

@sherSehri

20 last posts shown.