Якшанба гумбурлаган ўқ овозлари садоси остида бошланди. Дунёдаги энг баҳсли ҳудудларлан бири ҳисобланувчи Тоғли Қорабоғ яна озар-арман қарама-қаршилиги марказига айланмоқда. Жанг майдонида тасвирга олинган айрим видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда тарқалишга улгурди.
Хабарларга кўра ушбу ҳаракатлар фонида Қорабоғда 18 ёшдан ошган эркакларни умумий сафарбарлик ишлари олиб борилмоқда. Унга аллақачон 10 минг киши қуролли кучларга қўшилгани айтилади.
🇦🇿 Озарбайжон Қуролли Кучлари қўмондонлиги бутун фронт чизиғи бўйлаб қарши ҳужум операциясини бошлашга қарор қилишган. Вазирлик шунингдек, Қорабоғда Озарбайжон ҳарбий-ҳаво кучларининг жанговар вертолёти уриб туширилгани, экипаж аъзолари тирик эканлигини хабар қилди. Таъкидланишича, Aрманистоннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмаларининг "ОСA" зенит-ракета тизимларининг 12 та бўлинмаси турли йўналишларда йўқ қилинган. Ўз навбатида, Aрманистон Мудофаа вазирлиги Тоғли Қорабоғдаги жанглар пайтида Озарбайжон Ҳарбий Кучларининг учта танки йўқ қилинганлигини хабар қилмоқда.
🇹🇷 Туркия бу можарода Озарбайжонни қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Туркия президентининг расмий вакили Иброҳим Калин "Ереван сулҳ битимини бузганини, тинч аҳолига ҳужум қилиб, тинчлик ва барқарорликка қарши эканлигини намойиш қилганини" айтиб ўтган. Шунингдек, Калин халқаро ҳамжамият провокацияларни тўхтатиши кераклигини қўшимча қилди.
🇷🇺 РФ расмийлари эса томонларни музокара столига ўтиришга чақиришмоқда: «Тоғли Қорабоғдаги можаро томонлари ўт очишни тўхтатиши ва музокара столига ўтириши зарур. Можароларнинг ҳеч бири жанг майдонида ҳал этилмаслиги керак» — бу ҳақда Россия Федерация Кенгаши халқаро ишлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Владимир Джабаров маълум қилди.
Маълумот учун, 1991 йилда асосан арманлар яшайдиган Тоғли Қорабоғ Озарбайжондан мустақиллигини эълон қилган эди. Боку эса ушбу минтақани куч билан қайтаришга уринди. 1994 йилда Озарбайжон, Aрманистон ва тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси, Россиянинг воситачилигида сулҳ протоколини имзолашди. Жорий йилнинг июл ойида Aрманистон-Озарбайжон чегарасида, Қорабоғдан 300 километр узоқликда навбатдаги тўқнашувлар содир бўлди. Икки томондан ҳам қурбонлар борлиги маълум қилинди.
p.s. Воқеалар ривожини «23.5° бурчак остида» каналимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAFk9F5HBjXEMajy9ZQ