ГИНА ❤️🩹
💔Саида уйқуга тўймай уйғонди. Кўзларини зўрға очиб, эснади. Секин орқага ўгирилиб "эри" га қаради: улар кеча уришиб қолишган эди. Муаммо аслида сиз ўйлаганчалик катта эмас, шунчаки бир мавзуда фикрлари бир-бирига тўғри келмай тортишиб қолишди.
😣Саида соат 7 бўлишига қарамай ҳалиям уйқудан турмаган эрига қараб юзини буриштирди. Адашиб "Мансур ака, туринг, ишга кеч қоласиз" деб юборишига оз қолди. Ахир эри кеча уни хафа қилгандику нега уйғотар экан, кечикса ўзига!
💔Эркак барибир эркакда, кечаги тортишув бутунлай эсидан чиқиб кетганди. Индамасдан чойини ичиб ишга жўнаган Мансур хотинининг кечгача ўзига келиб қолишига умид қиларди.
Саида бу сафар кечки овқат масаласини эридан сўраб ўтирмай ўзи ҳал қила қолди.
🚪Эшик таққиллаганида беихтиёр жилмайиб ўрнидан турди, хурсандлигидан эшикни қачон очганини билмай қолди. Хотинининг "ўзига келиб қолгани"ни кўрган Мансурнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Саиданинг юзи кулишдан тўхтади, у эрининг юзига қарашниям хоҳламай, индмасдан ичкарига кириб кетди...
😞Чой ичишаётганда Саида эрига ўғринча қараб қўяр, эри эса пинагини ҳам бузмасдан телефони билан овора эди. "Юзсиз" - ичида ўйлади у-" Узр сўрашниям билмайди, эркак бўлиб биринчи қадам ташлай демайдия!"
❤️Бироздан кейин эсига бир нима тушгандай эрига шошиб қаради. Мансур ҳам пойлаб тургандай аёли томон ўгирилди. Улар бир-бирига қараб кулиб юборишди...
🫂Саида ўзининг устидан кулди: "Арзимаган тортишувни деб кун бўйи асабийлашиб, эримдан бекорга хафа бўлибман".
____
🧐Қизлар, сизда ҳам шундай ҳолат бўлганми?
⁉️Ўша пайтда нимани танлагансиз: аразлашними ёки ярашишни?