Замон ва ёшлар
🔰Университетда ИИВ ходимлари ва талабалар ўртасида “Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш” мавзусида ўтказиладиган профилактик тадбирлар доирасида учрашув ташкил этилди.
Бугун, 20 ноябр куни YANGI ASR UNIVERSITETIда Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигидан ташриф буюрган ходимлар билан давра суҳбати ташкил этилди. Уларга кафедра мудири Ҳайдархон Йўлдошхўжаев ҳамроҳлик қилдилар.
Давра суҳбатида ИИВ академияси магистранти, подполковник Исломов Шароф Абдураҳмонович,
-Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан майор Шодиев Шерзод Тоҳирович,
- Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл харакати хавфсизлиги матбуот хизмати ходимаси Ражабова Дилноза Маҳамадикромовна,
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл харакати хавфсизлиги бошқармаси Ҳошимов Миродил Мирҳосиловичлар иштирок этдилар.
Учрашувда сўз олган нотиқлар ёшларимиз Конституция ва қонунларни яхши билиш, ўз ҳуқуқларидан фойдаланиш билан бирга, энг аввало, бурч ва мажбуриятларини тўлиқ бажаришга одатланиши лозимлигин таъкидладилар. Бу борада тенгдошларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда кўмаклашиши, барча ижтимоий соҳаларни ривожлантириш йўналишида энг муҳим ғоялар билан чиқиши, уларни амалга оширишда ташаббус кўрсатиши зарур эканини айтиб ўтдилар.
Атрофдаги воқеа-ҳодисаларга теран тафаккур ва вазминлик билан муносабатда бўлиш, уларни ҳар томонлама чуқур таҳлил қила олиш кундалик вазифамизга айланиши керак.
Ёшлар Янги Ўзбекистоннинг тинчлиги ва хавфсизлигига таҳдид соладиган ҳар қандай ахборот хуружларига қарши ўзининг муносиб сўзини айта олиши, гиёҳвандлик, одам савдоси, жиноятчилик ва терроризмнинг ҳар қандай кўринишига қарши муросасиз курашиши, уларнинг олдини олиш борасида аниқ йўналтирилган таъсир чораларини амалга ошириши зарур экани алоҳида таъкидланди.
🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt