Forward from: QORAQUSH
“Дардисар”да бугунги кун муаммоси
“ГАЗЕТАМИЗГА ОБУНА БЎЛГАНМИСИЗ?”
Хуршид Абдурашиднинг “Дардисар” романида босма нашрларнинг бугунги аянчли аҳволи ғоят аниқ-тиниқ, кулгили тарзда тасвирланган. Маҳалла оқсоқоли Бўтақул “Қоравул керак!” деган эълон бўйича Жинга иш қидириб шаҳар газетаси таҳририятига боради. Романдан олинган ушбу узиндини ўқиб, ҳам куласиз, ҳам куясиз.
“Дардисар” романи 67-68-бетлар.

“Бу бинода узоқ йиллик шонли тарихга эга газета таҳририяти жойлашган экан. Газета ўз пайтида юз минглаб тиражда чиқар, бутун шаҳарда қўлма-қўл бўлиб ўқиларди. Газетада бир парча қораламаси чиққан муаллифлар ўзларини дарров юлдуз санаб қоларди. Энди газета ўзининг номинигина сақлаб қолган, холос. Обрў бор, обуна йўқ. Мақола бор, мақом йўқ...
Улар бош муҳаррирнинг бўш муҳаррирга айланишини ярим соатдан ортиқ кутишди. Қирқ дақиқалар ўтувди ҳамки, бош муҳаррир кўзини ишқалаганча ичкаридан чиқиб қолди. “Ким булар?” дегандай котиба қизга қаради. Котиба қиз ўрнидан тура солиб: “Сизни сўраб келишибди”, - дея қисқагина ахборот берди.
— Нима масалада келдинглар? — деди бош муҳаррир Бўтақулга савол назари билан қараб.
— Иш масаласида, — изоҳ берди Бўтақул.
Бош муҳаррир ажабланиб турди-да:
— Газетамизга обуна бўлганмисиз? — деб сўради”.
“Дардисар” романи 67-68-бетлар.
Каналга уланиш ⬇️
https://t.me/MuhammadaliAhmadUzхон