Асосий ставка қачон ўзгаради?
Марказий банк бошқаруви бугунги йиғилишида асосий ставкани яна ўзгаришсиз, йиллик 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилибди.
Расмий маълумотда бунга худди аввалгидек, “навбатчи гаплар” билан изоҳ берилган: “Инфляцион кутилмалар юқори даражада сақланиб қолаётгани пул-кредит шароитларини нисбатан қатъий даражада сақлаб қолишни тақозо этмоқда”
Марказий банкдан асосий ставка пасайтирилишини кутиш худди қизил қор ёғишини умид қилишдек бўлиб қолмоқда. Масалан, сўнгги етти йил ичида 2024 йил 25 июль куни асосий ставка йиллик 0,5 фоиз бандга пасайтирилиб, йиллик 13,5 фоиз даражасида белгиланганди.
Эҳтимол, бу рақам ўзгариши учун яна етти йил ўтиши керакдир...
https://t.me/xolisfikr