Опа сизни, соғиндим жуда!Опа сизни соғиндим жуда!
Манзил олис, тез етолмайман.
Кунлар ўтар, гарчи осуда.
Вақт хукмидан ҳеч чиқолмайман.
Билсамда, бу умр ўткинчи.
Ғаниматмиз фурсат ўтмоқда.
Соғинч ёшлатган қалб ўтинчи.
Дийдор талаб, илхақ бўлмоқда.
Рўзғор юкин илиб куракка.
Жизғинакмиз, то шому сахар.
Баъзан бир кас топмай тиргакка.
Бир луқма ҳам бўлар минг захар.
Англаб етгач фоний дунёда.
Ўтган умр мисли бир рўё.
Чин дунёнинг сирин билганда.
Қадринг мисли бир хасдек, гўё.
Рўзғор ғорин тимдалаб, нимтаб.
Бир тор йўлак, топиб чиқмоққа.
Йулга тушсам, Опамни истаб.
Дил дафтарим сирин очмоққа.
Опа, Сизга етсам онамдай.
Бағрингизга отаман ўзим.
Онам эккан гулу райхондай.
Иффорларга суртаман кўзим.
Опа-сингил сўзлашса ногоҳ.
Юлдузлар ҳам соларкан қўлоқ.
Улар бирга яшамас, бироқ.
Дардлари бир, биттадир фироқ.
Дардлашгани борай бир кеча.
Хеч қолмасин, армондан асар.
Сокин тундан, токи тонггача.
Соғинч сели кўнгилни эзар.!
Каналга обуна бўлиш учун ушбу линкни босинг 👇🏻👇🏻
https://t.me/+Y3WN8OMyoF81MzE6