Тадқиқотлар аёллар миясининг эркакларникига нисбатан мукаммалроқ эканлигини аниқлади
New-York Times нашрида 2025 йил 5 март куни аёллар миясининг сирли жиҳатлари тадқиқотига оид мақола эълон қилинди.
Олимлар аёлларда мия қаришини секинлаштиришга ёрдам берадиган генни аниқлашди ҳамда гормонал терапия, менопауза ва aлцгеймер касаллиги ўртасидаги боғлиқликларни ўрганишди.
Тадқиқот натижаларининг кўрсатишича аёллар миясининг эркаклар миясига нисбатан битта устунлиги бор – у секинроқ қарийди.
Бу кашфиёт аёллар ва эркакларнинг иккаласига ҳам қариликда когнитив функцияларни йўқотишнинг олдини олишда ёрдам бериши мумкинлигини англатади.
Мазкур тадқиқот Science Advances журналида чоршанба куни эълон қилинди. Журнал шунингдек, аёллар мияси бўйича яна иккита тадқиқотни нашр этди. Улардан бири гормонал терапиянинг мия фаолиятига таъсири ҳақида бўлса, иккинчиси менопаузанинг бошланиш ёши ва aлцгеймер касаллиги хавфи ўртасидаги боғлиқликни ўрганган.
Мияни ёшартирувчи ген
Олимлар миядаги қон шакар сарфини ўрганиш жараёнида, аёлларнинг мияси метаболик жиҳатдан йиллар давомида эркакларнинг миясидан ёшроқ эканлигини аниқлашди.
Бошқа тадқиқотчилар ДНК даги белгиларга асосланиб, аёллар мияси эркакларникидан тахминан бир йил ёки ундан ҳам ёшроқ эканини қайд этишган.
Соғлом, кекса одамларнинг когнитив қобилиятларини ўрганиш давомида ҳам аёллар хотира ва идрок жиҳатидан ўз ёшидаги эркаклардан яхшироқ натижаларга эга эканлиги аниқланган.
Манба: yuz.uz
👉Врачи Узбекистана каналига аъзо бўлинг!