ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ ТАМОЙИЛЛАРИ
Тўғри овқатланиш — соғлиқ ва саломатликни сақлашнинг энг муҳим шартидир. Тўғри овқатланиш мақсад-моҳияти танани барча зарур моддалар: оқсиллар, ёғлар, углеводлар, витаминлар ва минераллар билан таъминлашдан иборат. Бунинг соғлиқни сақлаш, тананинг турли хил озуқа моддаларига эҳтиёжини қондириш, касалликларнинг олдини олиш ва ҳаёт сифатини оширишдаги аҳамияти жуда катта.
Тўғри овқатланиш тамойиллари қуйидагича:
1. Тақсимлаш: озиқ-овқат таркибида оқсил, ёғ ва углеводларнинг нисбати меъёрда бўлиши.
2. Хилма-хиллик: танани барча зарур витаминлар ва минераллар билан таъминлай оладиган озуқалар истеъмол қилиш.
3. Мунтазамлик: кунига 4-5 марта оз-оз миқдорда таомланиш.
4. Модерация: ортиқча овқатланишдан сақланиш ва порсия ҳажмини назорат қилиш.
5. Маҳсулот сифати: янги табиий маҳсулотларни танлаш, консервантлар ва сунъий қўшимчаларсиз таом.
6. Тўғри тайёрлаш: масаллиқларни ёғда қовурмай, буғлаб ёки қайнатиб пишириш.
Тўғри овқатланиш қуйидаги тавсияларга риоя қилишни тақозо этади:
1. Режалаштириш: таомномани бир ҳафта олдин тузинг. Бу ҳар хиллик ва аввалдан иштаҳали овқатланишга чоғлайди.
2. Мунтазам овқатланиш: ҳар куни бир вақтнинг ўзида овқатланинг.
3. Ширинлик ва чипс ўрнига мева, ёнғоқ ва ёгуртлардан фойдаланинг.
4. Намлик: ҳар куни ёш ва организмингизга мувофиқ ҳажмда сув ичинг.
Таомномани тўғри тузиш саломатлиикнинг бирламчи шартидир. Тўғри овқатланиш таомномасини қандай тузиш керак?
1. Нонушта: мураккаб углеводлар (бўтқа, донли нон), оқсиллар (тухум, творог) ва мевалар, асал, жўхори бўтқаси, яшил чой.
2. Тушлик: оқсиллар (гўшт, балиқ, дуккаклилар), товуқ кўкраги, буғдой бўтқаси, сабзавотли салат, углеводлар (дон, картошка).
3. Кечки овқат: оқсиллар (балиқ, товуқ), ёғсиз усулда пиширилган балиқ, буғланган сабзавотлар ва озгина енгил углеводлар.
4. Газак учун: олма, бир ҳовуч ёнғоқ, табиий ёгурт.
Унутмаслик лозим, соғлом овқатланиш вақтинчалик парҳез эмас, балки доимий равишда сақланиши керак бўлган турмуш тарзидир.
Иззатилла РАҲМОНОВ,
Чортоқ Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги
техникуми ҳамширалик иши уюшмаси раҳбари.