"Қонунийликка қаршилик: Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасидаги шубҳали ишлар"
Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасида охирги пайтларда содир бўлаётган шубҳали ҳолатлар врачлар ва ходимлар орасида жиддий норозиликка сабаб бўлмоқда. Шифохона бош шифокори Уктамжон Холов ҳақидаги маълумотлар, коррупция, мансабдан фойдаланиш ва бошқа ноқонуний ҳаракатлар борлиги ҳақида ишончли манбалардан маълум қилинди.
Оилавий бизнес – шифохона ҳисобидан
Уктамжон Холов ўз ваколатидан фойдаланиб, ўғлининг хотини ва акаси каби қариндошларини шифохонага ишга жойлаштирган. Улар воситасида шифохона балансидаги барча техник жиҳозлар — кондиционер, телевизор ва музлатгичлардан тортиб, реконструкциядан кейинги янгиланган жиҳозлар ҳам "списание" қилинган. 2-3 йиллик хизмат муддати бўлган асбоб-ускуналар ноқонуний равишда сотиб юборилган.
"Ёшлар — ишда, руҳан — уйда"
Шифохонада ишламасдан ойлик оладиган ходимлар рўйхати ҳам мавжуд. Ҳатто баъзилари ишга ҳеч қачон келмайди. Шу тарзда "қоғозда" фаолият юритиб келаётганлар қуйидагилар:
А.Х. Раджабов – зам бош врач,
Хаитов А. – бош врачнинг ишончли одамларидан бири,
Мирзаева М., Раджабов А., Шеров Б. – расмий рўйхатда, аммо ишда йўқ,
Ходиева ва унинг қизи – контора ходимлари,
Шунингдек, исми номаълум эпидемиолог ва муаммоли муҳандис.
Ковид — кимгадир фақат пул манбаи бўлди
Пандемия даврида эса шифохонадаги коррупция авжига чиқди. Зам бош врач А.Х. Раджабов бирорта ҳам беморни даволамасдан, реанимация бўлимидан катта пулларни қўлга киритган. У ўзини ва қизини "касал бўлди" деб ҳужжатлаштириб, давлатдан ҳар бири учун 100 миллион сўмдан компенсация олишга муваффақ бўлган. Ҳатто тунда навбатчилик қилмасдан мунтазам равишда тўлиқ ойлик олган.
Таниш-билиш — дипломдан устун
Бош врачнинг яқин кишиларидан бири бўлган Хаитов А. тиббиёт институтида 3 йиллик докторантурада таҳсил олаётган бўлса-да, бир вақтнинг ўзида 6 ойлик юқумли касалликлар курси ва бошқа ўқишлардан ҳам ўтиб улгурган. Институтдан ойига 200-300 миллион сўм маош олиб турган. Шу билан бирга, ўз хотинини ҳам эпидемиолог сифатида ишга жойлаштирган. Афсуски, бу "эпидемиолог"ни шифохонада ҳеч ким танимайди.
Опен бюджет — "очиқ" коррупция манбаи
Опен бюджет лойиҳалари орқали ажратилган маблағлар ҳам шубҳали равишда сарфланмоқда. Масалан, охирги опен бюджет танловида шифохона ҳовлисига футбол стадиони қуриш учун маблағ ажратилган. Қолаверса, шифохона фасадини таъмирлаш ёки йўқолган асфальтни қайта тиклаш ўрнига, аҳамиятсиз объектларга сарф қилинган.
"Соғлиқни сақлаш"дан "соғлиғимизни сақла"гача
Ҳаммага маълумки, тиббиёт — ҳаёт билан боғлиқ энг муҳим соҳалардан бири. Аммо айрим мансабдорлар томонидан бу соҳа ўз шахсий манфаатларини қондириш воситасига айлантирилмоқда.
Шифохонадаги камчиликлар бўйича аудит текшируви ўтказилган бўлса-да, кўпгина фактлар эътибордан четда қолган. "Керакли" одамлар орқали барча муаммолар ёпиб қўйилгани ҳақида гап-сўзлар мавжуд.
https://t.me/uzrassomtuz канали орқали ушбу ҳолатлар кенг жамоатчиликка етказилиши натижасида масъул идоралар томонидан чора кўрилишига умид қиламиз. Ахир, инсон саломатлиги "оқ халатли мулозимлар"нинг шахсий манфаатларидан қимматроқ бўлиши керак эмасми?