Бошланғич партия ташкилотларида партиявий фаолият сарҳисоб қилинмоқда
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал-демократик партияси бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилмоқда.
Хусусан, Урганч шаҳридаги “UzXCMG” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона мажлислар залида бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди. Унда қуйи бўғин фаолиятини янада жонлантириш юзасидан мулоҳазалар билдирилди. Йиғилиш давомида сўнгги даврдаги фаолият сарҳисоб қилиниб, амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.
- Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда бизнинг партия етакчи бўлиши лозим. Бунда бошланғич партия ташкилотларининг ҳам фаоллиги муҳим. Шундай экан, жойларда бошланғич партия ташкилотлар фаолиятини, фаоллигини оширишимиз, партиявий тарғиботни кучайтиришимиз лозим, - дейди Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати А.Ишчанов.
Йиғилиш якунида бошланғич партия ташкилотининг янги таркиби сайланиб, унинг жорий йилги иш режаси тасдиқланди ва бу борада тегишли қарорлар қабул қилинди.