O'zLiDeP - Xorazm


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Tadbirkorlar va ishbilarmonlar harakati - O'zbekiston Liberal - demokratik partiyasining Xorazm viloyati Kengashining rasmiy telegram kanali
Xorazm viloyati A.Baxodirxon ko'chasi, 183-uy
Murojaat uchun tel: +99897-792-95-35

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter




Forward from: "XXI asr" | Rasmiy kanal
#Yanginashr № 14

"XXI asr" ijtimoiy-siyosiy gazetasining 2025-yil 10-aprel 14-sonini elektron holda havola etamiz.

O‘qish uchun havola: http://online.anyflip.com/oztmi/qpck/

Ushbu elektron gazeta tahririyat tomonidan taqdim etildi.

Sahifalarimizni kuzatib boring:

➡️ https://taplink.cc/21asr.uz


#Урганч_шаҳар
#Аёллар_қаноти_фаолиятидан
#Ишбилармон_аёл_2025

🔹 “Янги Ўзбекистоннинг бунёдкор аёллари” шиори остида “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг маҳаллаларда саралаш босқичлари ўтказилмоқда.
🔹 O’zLiDeP Урганч шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан шаҳардаги “Олимпия” маҳалласида ўз иш фаолиятини олиб бораётган якка тадбиркор Муслима Қурбанованинг “Муслима пардалари” цех фаолияти билан яқиндан танишдилар. Цехда ҳозирда 4 нафар хотин-қизлар доимий иш билан таъминланган бўлиб, улар асосан буюртма асосида пардалар тикиш ва етказиб бериш ишлари билан шуғулланишмоқда.Муслима Қурбанованинг таъкидлашича, бу иш фаолияти нафақат даромад манбаи, балки доимий иш ўринлари яратиш, маҳаллий маҳсулотларни оммалаштириш, шу билан бирга тадбиркорликни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

♻️Саралаш босқичи иштирокчиларидан бири “Олимпия” маҳалласида истиқомат қилувчи “Орзу тўрт” оилавий корхонаси раҳбари Динора Юсупова 2017 йилдан бўён тадбиркор сифатида пишириқлар тайёрлаш фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. Корхонада бугунги кунда 100 турга яқин маҳсулотлар тайёрланиб аҳолига етказиб берилмоқда. Корхонада 6 нафар хотин-қизлар доимий иш билан таъминлаган бўлиб, яқинда яна қўшимча иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Динора Юсупованинг меҳнати ва фидойилиги маҳалладаги кўплаб аёлларга ўрнак бўлмоқда. Унинг ташаббуслари орқали маҳаллада ишбилармонлик руҳи шаклланмоқда, шу билан бирга, маҳаллий иқтисодиёт ривожига ҳам ҳисса қўшилмоқда.

📌 “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови “Олимпия” маҳалласидаги саралаш босқичида “Орзу тўрт” оилавий корхонаси раҳбари Динора Юсупова фаолияти маъқулланди ва шаҳар босқичига тавсия қилинди.




#Ҳазорасп_туман
#Депутатлар_фаолиятидан

🔹Халқ депутатлари вилоят Кенгашига 22-Ҳазорасп сайлов округидан сайланган депутат Қурбонбай Бабажановнинг навбатдаги сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув “Баркамол авлод” маҳалласи аҳолиси билан 22-сон умумтаълим мактаби биносида ташкил этилди.
Мазкур учрашувда маҳалла фаоллари, ўқитувчилар, ёшлар ҳамда фуқаролар фаол иштирок этдилар. Депутат Қ.Бабажанов ўз нутқида аҳолининг турмуш даражасини ошириш, инфратузилмани яхшилаш, ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, маҳалладаги муаммолар, аҳолини қийнаб келаётган масалалар юзасидан фуқароларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.
❇️Учрашув жонли мулоқот руҳида ўтди. Аҳоли вакиллари томонидан билдирилган таклифлар юзасидан депутат тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда чора-тадбирлар кўрилишини айтиб ўтди.
⏩Бундай учрашувлар халқ билан мулоқотни мустаҳкамлаш, уларнинг муаммоларига ечим топишда муҳим аҳамият касб этади.


#Урганч_шаҳар
#Ёшлар_қаноти_фаолиятидан

O’zLiDeP Урганч шаҳар Кенгаши томонидан Урганч давлат университети биносида “Ёшлар парламенти-келажак кадрлари” лойиҳаси доирасида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда O’zLiDeP Урганч шаҳар Кенгаш раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Д.Жуманиязов, Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўлим мудири И.Тўраева, ёшлар, партия фаоллари иштирок этди.
🔼Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёшлар орасида сиёсий фаолликни ошириш, уларни жамиятда ўз ўрнини топишга рағбатлантириш ва келажакда давлат бошқарувида муҳим рол ўйнайдиган кадрларни тайёрлаш эди.
❇️ Тадбирда иштирок этган ёшлар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди, турли соҳаларда ўз билимларини янада чуқурлаштириш ва жамиятдаги ўзгаришларга фаол ҳисса қўшиш ҳақида гапиришди. Тадбирнинг энг муҳим жиҳатларидан бири шундаки, ёшларни мустаҳкам билим ва ижтимоий фаолликка йўналтириш ҳамда улар учун янги имкониятлар яратиш мақсадида давом эттирилиши режалаштирилган.
Партия томонидан ўтказилган ушбу тадбир нафақат ёшлар орасида сиёсий билимни ошириш, балки келажакда юртимизнинг ривожланишида муҳим рол ўйнайдиган ёшларни тайёрлашга қаратилган муҳим қадамдир.




#Хива_шаҳар
#Аёллар_қаноти_фаолиятидан
#Ишбилармон_аёл_2025

🔹 “Янги Ўзбекистоннинг бунёдкор аёллари” шиори остида “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг маҳаллаларда саралаш босқичлари ўтказилмоқда.

🔹 O’zLiDeP Хива шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Шихлар” маҳалласида ўз иш фаолиятини олиб бораётган якка тартибдаги тадбиркор, ҳунарманд Мадина Искандарова фаолияти билан яқиндан танишдилар. Тикув цехида айни кунда маҳалладаги 4 нафар хотин-қизларнинг доимий бандлиги таъминланган бўлиб, у ерда кўрпа, ейма ва бошқа тур маҳсулотлар тикиш йўлга қўйилган. М.Искандарова 20 йиллик тажрибага эга бўлиб, “Устоз-шогирд” анъанаси асосида кўплаб шогирдлар етиштирган.

❇️ Саралаш босқичи иштирокчиларидан яна бири шу маҳалласида истиқомат қилувчи Муҳайё Юсупова кўп йиллик тажрибага эга тикувчилардан ҳисобланади. У 4 нафар хотин-қизларни бандлигини таъминлаган. Бу эса оилалар фаровонлигига, хотин-қизларни жамиятда ўз ўрнини топишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

“Ишбилармон аёл” кўрик-танлови “Шихлар” маҳалласидаги саралаш босқичида тадбиркор аёл Мадина Искандарованинг фаолияти маъқулланди ва шаҳар босқичига тавсия қилинди.




#Қўшкўпир_туман
#Аёллар_қаноти_фаолиятидан
#Ишбилармон_аёл_2025

🔹 “Янги Ўзбекистоннинг бунёдкор аёллари” шиори остида “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг маҳаллаларда саралаш босқичлари ўтказилмоқда.
🔹 O’zLiDeP Хоразм вилоят ва Қўшкўпир туман Кенгаши Аёллар қаноти” томонидан тумандаги “Довуд” маҳалласида ўз иш фаолиятини олиб бораётган “Zulhumor tex” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан яқиндан танишдилар. Корхона раҳбари Светлана Машарипова 2000 йилдан ўз иш фаолиятини олиб бормоқда. Мазкур корхона ўзининг самарали иши билан ёшлар ва хотин-қизлар учун янги иш ўринлари яратишда муҳим рол ўйнамоқда. Ушбу корхона, Светлана Машарипова раҳбарлигида ошхона учун мўлжалланган сочиқлар ишлаб чиқаради. Маҳсулотларини асосан хорижий мамлакатларга, шу жумладан Россия давлатига экспорт қилмоқда. Корхонада 18 нафар хотин-қизни доимий иш билан таъминлаган. Корхонадаги иш жараёнлари уларга юқори сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва уларнинг оилавий ҳаётида қўшимча даромад манбаи бўлиш имконини яратмоқда. Ўтган 2024 йилда 500 минг долларлик экспорт амалга оширилган бўлиб, жорий йилда бу кўрсатгични янада ошириш режалаштирилган.

♻️ Саралаш босқичи иштирокчиларидан бири “Довуд” маҳалласида истиқомат қилувчи Умида Аржиева 2022 йилдан бўён якка тартибдаги тадбиркор сифатида тикувчилик фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. Кичик тикув цехида айни кунда маҳалладаги 4 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган бўлиб, у ерда болалар, катталарнинг кийим-кечакларилари буюртма асосида тайёрланиб келинмоқда.
➖ Шу маҳалладаги яна бир тадбиркор аёлимиз Зебинисо Раҳимова буюртма асосида кўрпа, кийим-кечаклар тикиб келмоқда. Умаҳалладаги хотин-қизларга тикувчилик сир-синоатларини ўргатишни мақсад қилган.

❇️ “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови “Довуд” маҳалласидаги саралаш босқичида “Zulhumor tex” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Светлана Машарипованинг фаолияти маъқулланди ва туман босқичига тавсия қилинди.



11 last posts shown.