Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
✔️ Аҳолини ижтимоий ҳимоя билан қамраб олиш сезиларли даражада кенгайди. Бунинг учун ўтган йили 12,3 трлн. сўм маблағ йўналтирилди. Пенсия ва нафақалар миқдори бир ярим баравар ошди. Натижада, камбағаллик даражаси йилига ўртача 3 фоизга пасаймоқда.
🗣️ Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 16 декабрь куни аҳолини талаб юқори касбларга ўқитиш ва даромадли иш билан таъминлаш чора-тадбирлари бўйича кенгайтирилган йиғилишда ҳам мазкур масала давлатимиз ижтимоий сиёсатида доим устувор эканлиги таъкидланди.
#uzlidep #munosabat
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
🗣️ Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 16 декабрь куни аҳолини талаб юқори касбларга ўқитиш ва даромадли иш билан таъминлаш чора-тадбирлари бўйича кенгайтирилган йиғилишда ҳам мазкур масала давлатимиз ижтимоий сиёсатида доим устувор эканлиги таъкидланди.
Банк хизматларининг маҳалла даражасигача туширилгани яхши натижа бераётгани алоҳида қайд этилди. Айниқса, Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувонда тадбиркорлик муҳити тубдан ўзгарди, одамлар даромади ошди, эртанги кунга ишонч пайдо бўлди. Масалан, Уйчи туманида банклар 3 минг 200 та фаол мижоз билан ишлаб, муаммоларни ҳал қилиб бергани учун 9 минг одам доимий иш билан таъминланди. Камбағаллар сони 6 мингга камайди.
Ўзбекистоннинг камбағалликка қарши курашда инсон қадри, инсонийлик, ҳеч қайси фуқарони иқтисодий соҳадаги ютуқлардан бебаҳра қолдирмаслик, барча фуқароларимизни тенг ҳуқуқли эканликларини таъминлаш, бутун бор салоҳиятини рўёбга чиқариш йўлида тизимли сиёсат олиб борилмоқда. Баралла айтиш мумкинки, бу бутун дунё ҳамжамияти, халқаро ташкилотлар ва экспертлар томонидан бу борадаги Ўзбекистон модели кўплаб ривожланаётган давлатлар учун намуна сифатида хизмат қилиши юксак минбарлардан эътироф этилмоқда.
#uzlidep #munosabat
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг