Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Халқ билан мулоқот: Ишчи гуруҳнинг навбадаги манзили Навоий вилояти
😎 ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Навоий вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари ва корхоналар фаолияти билан танишдилар.
🔍Дастлабки учрашув вилоят марказидаги кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган “Навпромлитмаш” корхонасида ўтказилди.
🔍2007 йилда ўз фаолиятини бошлаган бу корхонада олиб борилган самарали ишлар натижаси ўлароқ 2018 йилдан бошлаб машинасозлик йўналишида илк бор маҳаллий бозор учун импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар тайёрлаш йўлга қўйилган эди. Ҳозирда 250 нафардан ортиқ ишчи-ходимларнинг самарали меҳнати туфайли 50 дан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқариляпти, уларнинг катта қисми чет давлатларга экспорт қилинмоқда.
🔍O‘zLiDeP раҳбари йиғилганларга партиянинг мақсад ва ғоялари ҳақида маълумот берди. Таъкидлаганидек, сиёсий куч барқарор иш жойларини яратиб, камбағалликни қисқартириш, аҳолини ишбилармонликка жалб қилишнинг маҳаллабай дастурларини ишлаб чиқишда фаоллик кўрсатяпти. Ишсиз фуқароларни кичик бизнес ва тадбиркорликка жалб қилиш учун микромолиялаш хизматларини кенгайтириш ва замонавий молиявий инструментлардан кенг фойдаланиш тарафдори.
🔍Иштирокчилар ҳам партия томонидан илгари сурилаётган ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлашни ва ислоҳотларни чуқур англаган ҳолда юрт тараққиёти учун ҳисса қўшишларини таъкидлашди.
#uzlidep #Xaitov
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг