«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 339-моддасига мувофиқ, 2025 йил 28 январь куни Қонунчилик палатаси депутати Жўраева Гулчеҳрахон Муҳаммаджоновна Риштон туманида бўлди.
Халқ депутатлари Риштон туман Кенгаши депутатлари билан биргаликда туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
“Марказ” МФЙ да яшовчи Муродбоева Зарнигор Жуманазар қизи билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида З.Муродбоева Сурия давлатида вафот этган турмуш ўртоғининг ўлим ҳақидаги гувоҳномасини олишга ёрдам беришларини сўради. 2 нафар фарзандларига боқувчисини йўқотганлик пенсия олишга амалий ёрдам беришларини сўради.
Суҳбат давомида З.Муродбоева касаначилик асосида уйда чинни идишларга ишлов бераётгани, кичик синглиси Олий таълим олиш учун қўшимча машғулотларга қатнашаётганлигини билдиришди. Опа-сингилларга суҳбат давомида бугунги кунга шукроналик ҳиссини сингдирилди.