Пўлат Бобожоновнинг қаерда фаолиятини давом эттириши маълум бўлди
Генерал-лейтенант Пўлат Раззоқович Бобожонов президентнинг кадрлар сиёсати бўйича маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Пўлат Бобожонов 1961 йилда туғилган. 2017 йил сентябрь ойидан буён — салкам 7,5 йил давомида Ички ишлар вазирлигини бошқариб келаётганди.
Ички ишлар вазирлигига раҳбар этиб тайинлангунига қадар 2012 йилдан Хоразм вилояти ҳокими лавозимида ишлаган. Бунгача Бухоро ва Жиззах вилоятларида прокурор бўлган. 2005−2006 йилларда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи, 2000−2005 йилларда эса бош прокурор ўринбосари бўлган.
Аввалроқ янги ички ишлар вазири этиб Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган генерал-майор Азиз Анварович Тошпўлатов тайинлангани хабар қилинганди.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X