Бугун, 1 ноябрда Суперлига 23-тури доирасида «Насаф» сафарда «Локомотив»ни мағлуб этиб, муддатдан аввал ўз тарихида илк бор Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.
Тошкент вилоятининг «Дўстлик» стадионида ўтган баҳсда Қарши клубининг чемпионлик имконияти катта экани сабабли Қашқадарёдан ташкилий тарзда 10га яқин автобусларда мухлислар олиб келинган эди.
Шиддатли ўтган баҳснинг 35-дақиқасида бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаев кутилмаганда «Локомотив» ҳимоячиси Иван Рогачни майдондан четлатди ва қолган дақиқаларда «Насаф» майдонда бир киши кўп бўлиб ўйнади.
73-дақиқада Акмал Мозговой суперголи билан ҳисобни очиб, якунда «Насаф»га муҳим ғалаба ва чемпионликни келтирди – 1:0.
Шу тариқа, «Насаф» 23 ўйиндан кейин 52 очко жамғариб, чемпионат якунига 3 тур қолганда муддатдан аввал Ўзбекистон чемпионига айланди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари ўз тарихида илк бор Суперлигада чемпионликни қўлга киритиб, Тошкент клубларининг 23 йиллик гегемонлигига чек қўйди.
Бунгача «Нефтчи» 2001 йилда Ўзбекистон чемпиони бўлган, шундан кейин ўтган 23 йил давомида чемпионлик фақат Тошкент клубларига насиб қилаётган эди. Хусусан, сўнгги 5 йил давомида «Пахтакор» чемпионликни ҳеч кимга бермай келаётганди. «Насаф» 2025 йилда Ўзбекистон чемпиони сифатида ОФК Элит Чемпионлар лигасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
@uzasport