Элда обрў топган ҳунарманд аёл
Моҳир ҳунарманд Бибисара Кунназарованинг ҳам кўп йиллик меҳнатлари қадрланиб, Президент фармонига асосан “Дўстлик” орденига муносиб деб топилди.
Б.Кунназарова 1954 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида туғилган. 2019 йилдан бошлаб “Қўлда гилам тўқиш” йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси ҳисобланади. Фахрий ҳунарманд қадимий гиламлари билан халқ амалий санъати ва унутилиб бораётган ҳунармандчиликни қайта тиклаш ва ривожлантириш йўналишида фаол иш олиб бормоқда. Қора уй (ўтов)нинг безакларини ишлаш бўйича моҳир уста, авлоддан-авлодга мерос бўлиб ўтиб келаётган оқ басқур, қизил басқурларни тўқишда тенгсиз.
Қаҳрамонимиз “Ҳунарли чўққига бўй чўзади” шиори остида иш олиб боради. Унинг асосий мақсади маҳаллий аҳолини ҳунармандчиликка жалб этиш, уларнинг фаровонлиги ошишига кўмаклашишдир.
Батафсил: https://uza.uz/posts/695323
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе