Жамоа кучи
Ҳар бир мавжудотга тирик қолиши учун ўзига хос куч берилган:
Тошбақага — зирҳ;
Катта илонга — бўғиш қобилияти;
Кичик илонга — заҳар;
Арига — чақиш;
Чумолига — кичик ҳажм;
Пашшага — тезлик;
Тулкига — айёрлик.
Мисоллар кўп.
"Инсонга эса ақл берилган" демоқчисиз-а, Моҳир?
Буни ёш бола ҳам билади!
Ҳа, тўғри топдингиз. Лекин мен иккинчи неъмат ҳақида гапирмоқчиман:
Жамоага бирлашиш — ижтимоийлашув.
Инсон қанчалик ақлли мавжудот бўлмасин, қуруқ ақлнинг ўзи билан ютолмайди.
Қадимда одамларнинг ҳайвонлар устидан ғалаба қозонишининг асосий сабаби фақат ақл эмас, балки ўша ақлини бирлаштирган жамоа эди.
Табиатда куч омон қолишнинг асосий мезони бўлса, инсон учун бу — бирлик ва ҳамкорлик.
Ақлига ортиқча ишониб, ажралганларни — айиқ, бўлинганларни — бўри ейди.
Ҳайвонлар устидан бирлашган ақл билан ғалаба қозонганимиздек, ҳозирги душманимиз — нафс ва шайтон устидан ҳам фақат бирлашиш орқали ғалаба қозонамиз.
Шайтон эса буни яхши билади. Шу сабабдан у одамлар орасига фитна солади. Оилаларни бузган шайтонваччаларнинг мақталиши ҳам бежиз эмас. Бу — бирлигимизни йўқ қилишга қаратилган ҳаракат.
Бу қоида ўқувчиларда ҳам амал қилади.
Нега айрим аълочи ўқувчилар бой бўлолмайди, баъзи «иккичи» ўқувчилар эса муваффақиятга эришади?
Асосий сабаб шуки, аълочи ўз ақлига ҳаддан ташқари ишонади ва ҳаммасини ўзи бажаришга интилади. Кибри ҳамкорликдан тўсади. Бир масала устида ойлаб ўтиради. Ривожланиши секинлашади.
«Иккичи» эса ўз имкониятлари чекланганини тан олиб, бошқалар билан ҳамкорлик қилади. У ишни ўз эгаларига топширади. Муаммоларини тез ҳал этади. Олдинга илдамлайди.
Хулоса шуки, инсонга берилган энг катта неъмат фақат ақл эмас, балки жамоа кучидир.
Шундай экан:
Ўзингизга ортиқча ишонманг. Ажралманг. Бирлашинг!
Ёлғиз одам тез югуради, жамоа эса узоққа боради!
@Ustoz_kundaligi