Кетмонни қўлга берма
Мактаб давримда илк бор жанозада қатнашдим: қабристонга майитни кўмиш учун бордик.
Қабрга тупроқ тортиб, кетмонни бир отахонга узатар эканман:
Кетмонни қўлдан қўлга бериб бўлмайди, деб ҳаммани олдида танбеҳ берди. Хижолат бўлдим.
Ҳозир билсам: қабристонда кетмонни қўлдан-қўлга узатмаслик аслида динда йўқ — бидъат экан.
Катталар қанчалик кўп ва соқоллари узун бўлмасин — ноҳақ эди.
Ишхонада ҳам шундай вазиятга кўп дуч келаман:
20 - 30 йиллаб дарс берган «тажрибали» устозлар — бошланғичлар каби хато қилаётган бўлади.
Бошида "улар ҳақ бўлса керак — шунча йилдан бери дарс беряптику ахир!", - деган фикр ўтарди.
Кейин англадим — баъзи устозлар коммунизмдан андоза олган, бошқалар эса шунчаки шахсий фикрларига таянади. Илмий асос йўқ.
Хуллас, нима демоқчиман?
Ҳамкасблар билан тажриба алмашиш — муҳим.
Фақат танқидий фикрланг:
Кўп йиллик тажрибаси бор дегани — ҳақ дегани эмас.
@Ustoz_kundaligi