Қисқа муддатли ечим — узоқ муддатли хато
Юқоридаги сўровномадаги гаплар ўқувчининг фикрлашига қандай таъсир кўрсатишини кўриб чиқамиз:
1. Унга барибир у энг зўр спортчи эканлигини айтиш
Бу ҳолатдаги берилган далда — самимий эмас. Буни бола ҳам ич-ичидан ҳис қилади. У ҳақиқатдан энг зўр спортчи бўлганида муваффақият қозонган бўларди.
Қолаверса, бу мотивация уни келажакда ўзгаришига сабабчи бўлмайди.
2. Рақибларидан кўра у ҳақлироқ эканлигига ишонтириш
Бу ҳолатда болада айбни ўзгалардан қидириш «касаллиги» шаклланади. Келажакда ўз устида ишлашдан кўра — айбни осонгина ўзгаларга тўнкашга мойил бўлади.
3. Спорт мусобақаси аҳамиятсиз эканлигини тушунтириш
Бу вазиятда бола нимани эплай олмаса — ўша нарсани қадрсизлантиришга одатланади.
Масалан, ўқишга киролмаса, яна тайёрланиш ўрнига "бугунги кунда университет керак эмас" - деб, шохдан-шохга сакрашга одатланиши мумкин.
4. Унда етарли қобилият борлиги ва кейинги сафар ютишини айтиш
Бу билан ундаги қобилиятлар уни автоматик равишда кейинги ғалабага олиб бориши, гўё "ўзгаришинг шарт эмас, шундоқ ҳам тўғри йўлдасан" - деб, шунчаки кутиб яшаш сигналини беради.
5. У бугун ютишга нолойиқ бўлганини айтиш (қоғозга ўраган ҳолда)
Бу вазиятда қалбига оғир ботадиган гап бўлиши мумкин.
Аммо ҳақиқий чемпионларнинг оталари ушбу жумлани қуйидаги тарзда етказишган:
"Биламан болам сенга ҳозир қийин. Қўлингдан келганча ҳаракат қилиб, ғолиб бўлолмаслик инсонни дилини хира қилади.. Аммо сен ғолибликни қўлга киритишга етарлича ҳақли эмасдинг. Сени рақибларинг сендан аввал бошлаб, сенданда кўпроқ меҳнат қилишган. Агар ғолиб бўлишни чин дилдан хоҳлаётган бўлсанг — уларданда кўпроқ саъй-ҳаракат қилишинг керак!"
Бу билан ота нафақат ҳақиқатга тик қарашга, балки хатоларидан хулоса чиқариб, айбни ўзидан қидириб, келажакда ўз устида ишлашига туртки беради.
Одатда болани ўзига бўлган ишончини тушириб қўйишдан қўрқиб, айбни бошқаларга ағдарамиз.
Аммо болага самимий, ривожлантирувчи фикр билдириш (constructive feedback) — уни шахсияти ва келажагида ўта муҳим
Фикрлар — Профессор Carol Dweck'нинг «Mindset» китобидан эркин таржима қилинди.
Сиз юқоридаги фикрларга қўшиласизми? Фарзанд тарбияси бўйича мутахассислардан ўз мулоҳазаларини билдиришларини сўраб қоламан.
@Ustoz_kundaligi