т қилади. Шундагина, ҳақиқий имон эгаси, нажот топувчи кишига айланар экан.
Уламоларимиз кишини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатининг қанчалик чин эканлигига куйидаги ўн иш далолат қилади.
• Ҳаётлик чоғларида У зотга ёрдам бериш ва вафотларидан кейин суннатларига амал қилиш;
• У зотнинг суҳбатларига қизиқиш. Бу иш фақат саҳобаларга хос бўлсада, улардан кейинги келган мусулмон авлодига У зотни ҳеч бўлмаса тушда кўришни орзу қилиш орқали ўз исботини топади;
• Амрларига бўйсиниш;
• У зотнинг суннатларига амал этмаслик, муҳаббат қилмаслик ила гуноҳкор бўлиб қолишдан эхтиёт бўлиш;
• Кўп салавот йўллаш;
• Суннатларига бошқаларни тарғиб этиш;
• Бидъат хурофотлардан ўзини олиб қочиш;
• Саҳоба ва аҳли байтни яхши кўриш;
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари билан зийнатланиш;
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишда хаддан ошмаслик.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васллам ҳузурларига келиб: «Эй, Аллоҳнинг расули! Қиёмат қачон бўлади?», деб савол қилди. «Сен қиёматга нимани ҳозирлаб қўйдинг?», дедилар Пайғамбар алайҳиссалом. Савол берган киши: «Мен Аллоҳ ва унинг Расулини муҳаббатидан бошқа арзигулик ҳеч нарса тайёрламадим», деб жавоб қилди. Шунда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, сен ўзинг яхши кўрганлар билан биргасан, ҳар ким ўзи яхши кўрганлар билан бирга бўлади», деб марҳамат қилдилар.
Анас розияллоҳу анҳу: «Биз ислом келгандан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзларини эшитганчалик хурсанд бўлмаганмиз», деди.
Аллоҳ таоло барчаларимизнинг қалбимизга Расулини муҳаббатини жо қилсин. Қиёматда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «ҳамд» байроқлари остида туриш ва У зотнинг муборак шафоатларига эришиш ҳамда жаннатда Расулига қўшни бўлиш бахтини насиб этсин!
Жалолиддин домла Ҳамроқулов