Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
ИЖАРА УЧУН ОЛДИНДАН ТЎЛАБ ҚЎЙИЛГАН ПУЛЛАР ЗАКОТИ
#закот
❓1377-CАВОЛ: Ижара учун олдиндан бир неча ой ёки йил учун пул тўлаб қўйилса, ижарага берувчи томон бу пуллардан закот берадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳа, беради. Ижара ҳақи сифатида олдиндан бериб қўйилган пуллар ижарага берувчининг тўлиқ мулкига айланади. Шу сабабли ижарага берувчи бу пуллардан закот чиқаради. Бу ҳақида аллома Ибн Ҳумом бундай деган:
وَأَمَّا زَكَاةُ الْأُجْرَةِ الْمُعَجَّلَةِ عَنْ سِنِينَ فِي الْإِجَارَةِ الطَّوِيلَةِ الَّتِي يَفْعَلُهَا بَعْضُ النَّاسِ عُقُودًا وَيَشْتَرِطُونَ الْخِيَارَ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ فِي رَأْسِ كُلِّ شَهْرٍ فَتَجِبُ عَلَى الْآجِرِ لِأَنَّهُ مَلَكَهَا بِالْقَبْضِ
“Айрим одамлар ҳар ойнинг бошида уч кунгача ихтиёрга эга бўлишни шарт қиладиган узоқ муддатли ижара битимини тузишади. Мазкур ижараларда бир неча йил учун аввалдан бериб қўйилган ижара ҳақларининг закоти ижарага берувчининг зиммасига тушади. Чунки у пулни олиши билан унинг эгасига айланган ҳисобланади”. (“Фатҳул қодир” китоби).
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar