#минг_қуёш_шуъласи
35-қисм
Муаллиф: Холид Ҳусайний
Таржимон: Рустам Жабборов
– Яхши, раҳмат, – деди Лайло. – Аввалгидек нон заводда ишлайдилар.
– Ойинг-чи?
– Ҳар доимгидек, бир ундоқ, бир бундоқ.
– Ҳа, она учун фарзанд соғинчидан ёмони бор эканми?
– Биз билан овқатланасан-а? – сўради Тариқ.
– Бўмасам-чи, – деди онаси. – Мана, шўрвамиз ҳам пишай деб қолди.
Лайло уялиб бош эгди. Аслида бу хонадонда, Тариқ бор даврада овқатланиш Лайло учун жуда ёқимли эди. Овқат устида ҳам суҳбат тўхтамасди. Улар пуштун бўлишса-да, Лайло бор пайтда форсийда гаплашишарди. Отасининг айтишича, тожиклар ва пуштунлар орасидаги муносабат у қадар силлиқ эмас экан.
– Пуштунлар бизни унча менсимайди, – деганди бир гал унга отаси. – Пуштунлар давлатни 250 йил бошқарган, тожиклар эса 1929 йилда 9 ой ҳукмронлик қилган, холос. Аслида миллатчилик энг катта хато. Пуштун ҳам, тожик ҳам, ҳазорий ҳам, ўзбек ҳам шу тупроқ фарзанди, Ватанимиз бир. Шундан кейин бир гуруҳ одамнинг бошқа бир гуруҳ устидан ҳукмронлик даъво қилиши нотўғридир. Лекин қаерга қарама, тенгсизлик, айирмачилик, тарафкашликни кўрасан...
Лайло ҳеч қачон Тариқ ва ўзи орасида, умуман унинг оиласида ана шундай тенгсизликни, менсимасликни ҳис этмаганди. Тариқнинг ота-онаси Лайлони ҳам худди ўз фарзандидай кўрар, ундан меҳр ва эътиборни дариғ тутишмасди.
– Юр, панжпар ўйнаймиз, – деди Тариқ.
– Майли, ўғлим, чиқинглар, юқори қаватда ўйнайсизлар! – деди Тариқнинг онаси. – Мен овқатга қарай-чи.
Тепадаги хонада полга кўкрак берганча, панжпар ўйнашга киришдилар. Ўйин давомида Тариқ унга тоғасиникида ўтказган кунлар, кўрган-кечирганлари ҳақида гапиришга тушди. Бу хонада улар кўпинча бирга дарс тайёрлашар, карталардан уйчалар қуришар, ёмғир ёққан пайтида дераза олдида турганча, ёмғир томчиларини томоша қилишарди.
– Кел, топишмоқ айтиш ўйнаймиз, – деди Лайло карталарни аралаштираркан. – Бурчакдан силжимай, дунёни кезиб чиқар, бу нима?
– Ҳозир, – Тариқ негадир афтини буриштирганча, чўлоқ оёғини аранг кўтариб, унинг тагига ёстиқ қўйди. – Ана бўлди!
Лайло шу онда тариқ илк бор чўлтоқ оёғини очиб кўрсатганини эслади. Боланинг нотекис ғадир-будир суяклари ҳилвироқ тери остидан туртиб чиққанди. Тариқнинг айтишича, оёғини кесиб ташлашганидан кейин ҳам суяк ўсишдан тўхтамас экан. Протез эса, куннинг иссиқ пайтида терисини сиқиб, ловуллатиб юбораркан. Ўшанда Лайло йиғлаб юборганди.
– Марка, – деди Тариқ. Бу пайтда Лайло топишмоқни ҳам эсдан чиқарганди.
– Аввалдан биларкансан-да!
– Ҳечам, ўйлаб топдим.
– Алдама!
– Топқирлигимдан аламинг келяптими? – илжайди Тариқ. – Тушдан кейин ҳайвонот боғига борамизми?
– Топқирмиш! Шахматда доим ютқизасанку!
– Сенга атайин ютқизиб бераман, – деди Тариқ кулимсираб.
– Ўзинг мендан катта синфда ўқисанг ҳам, математикадаги мисолларни менга ечтирасан-ку!
– Э, қўй бу гапларни, борамизми?
– Борамиз, – жилмайди Лайло.
...Улар кўчага чиқишганда, Хадим ўз шотирлари билан ҳамон ўша жойда ҳиринглашиб турарди. Лайло ҳар қанча ўзини босмасин, бари бир ўша кунги нохуш воқеани айтмасликнинг иложини тополмади. Йўқ, у айтмади, беихтиёр кўксидан отилиб чиқди бу гаплар.
– Нима қилди, дединг?
Лайло такрорлади. Тариқ қўлини Хадим томонга бигиз қилди:
– Шуми? Мана шу аблаҳ шунақа қилдими?
Давоми бор
@usanboyeva