#руҳият
Ҳаётга муносабатнинг тўрт тури
Ҳаётингизда нима бўлган тақдирда ҳам, вазиятга муносабат тўрт турда бўлади:
1. Ўзгартириш.
Бундай одамлар вазиятни ўзгартиришга қодир. Ҳар қандай ҳолатда ҳам вазминлиги, ақли-фаросати билан вазиятни баҳолаб, ўз қарорини чиқаради.
2. Қабул қилиш.
Бундай одамлар ҳаётни яхши-ёмонга ажратмай, қандай бўлса, шундайлигича, шукроналик билан қабул қилади. Мусибатга сабр билан, ҳурсандчиликни шукр билан кутиб олади. Сиз ҳам вазиятни ўзгартира олмасангиз, борлиқни борича қабул қилинг.
3. Жаҳл қилиш.
Вазият сизга ёқмаётгани ва бу вазиятни ўзгартира олмаётганингиз учун кучсизлигингизнинг белгиси жаҳлдорликдир. Ҳаётингиз сизга ёқмагани учун сиз бу кучсизлигингизнинг сабаби жаҳлингизни бошқаларга сочишни бошлайсиз. Айтинг-чи, ёш боланинг қўлидаги ўйинчоқни каттароқ бола олиб қўйса нима бўлади? Бу болакай йиғлашни, ер тепишни, жаҳл қилишни бошлайди. Агар бу бола кучли бўлганида ўзини вазмин тутган ва ўйинчоғини бериб қўйиб йиғлаб ўтирмасдан вазмин ҳолда вазиятни бошқарган бўлар эди. Ривожланмасликнинг фаол агрессив тури.
4. Нолиш, шикоят қилиш.
“Кимдир мени ботқоқдан чиқариб оладими?”, “Қачонгача бу зулмга чидайман?”, “Нима учун одамлар дардимга шерик бўлмайди?” деб ўзини хўрланган, камситилган санаб, бунга барчани айблаш. Бу ривожланмасликнинг пассив агрессив туридир.
Энг кучли инсонларга ўзгартириш ва қабул қилиш муносабати хосдир.
Азиз дўстим, ҳар сафар жаҳлингиз чиққанида, қўлидан ўйинчоғини олдириб қўйган ўша кучсиз боланинг нолаи фарёди уни кучли қила олмаслигини тасаввур қилинг ва вазиятни вазмин ҳал этинг.
Қаршингиздаги инсонни тушунишни истасангиз, уни тўлиқ эшитишингиз керак. Сиз эшитаётган инсонни айбламасдан, хато ва камчиликларини тўғрилашга интилмасдан эшитиб кўришни ўрганишингиз керак. Бу эшитишингиз жараёнида нотўғриликни топиб, билиб олишингиз мумкин. Аммо, тўлиқ эшитишни ўзингизга ният қилинг. Ўзбекона айтганда гапни бўлманг. Янги қоида:
Тўлиқ эшитинг. Гапни бўлманг.
Эшитиш жараёнида сиз маслаҳат бергингиз, тажрибангиз билан ўртоқлашгингиз келиши тайин. Аммо кўп асрлик психология илми хулосаси шундан иборатки: маслаҳатни оладиган инсон ўзи сиздан сўрайди. Тинглашни ўрганиш чет тилни ўрганишдек гап. Тинглаш санъати сабр-бардош талаб қиладиган жараёндир.
© Зебинисо Аҳмедова.
@ummuzaynabummuijodi