#мактублардан.
Яна жигарлар мавзусида:
Ўйлайман-ки бу баъзи жигарларга сабоқ бўлади.
Бир кузатувчимиз хат ёзибдилар:
"Акам бор. Ўзи-билан ўзи оввора яшайди. Характери жуда оғир...
Ота-онамдан қолган эшикни соғиниб бораман, дилимни қон қилиб, неча марта хотинининг олдида "ер" қилиб жўнатади...
Эримнинг олдига тушиб, ичимда қон йиғлаб қайтаман...
Дейман: "Энди бормайман. Дарвозанинг орқасидан бир мўралашликни имконини топиб олсам бўлди, остонасидан қайтиб хатламаганим бўлсин!"
Ўша куни тушимга нимагадир отам кирадилар: қовоқлари солиқ...
Ёки онам кирадилар: ерга қараб олиб, бир нима ишларни қилиб юрган бўладилар, юзимга қарашмайди.
Эрталаб туриб йиғлайман:
"Нега менинг тушларимга кираверасизлар?! Ҳафа қилиб, қон-қақшатган у-ку!
Токайгача- сизларнинг исингиз ҳам қолмаган уйга- тагимга биров кўрпача солиб кутмаса ҳам, чимрилиб ўтиришса ҳам, "тезроқ кет" дегандек жиянлар товонининг "дўқ" ини эшитиш учун бориб келавераманми?!...
Унинг ҳам тушига киринглар!
Ота, сиз қанақа ака бўлгансиз?! Биздан ортириб аммамга ҳам олиб борардингиз-ку!
Менинг уйимга "иккита нон кўтариб келсин" демайман, майли менга "ака" бўлиб- бир коримга туриб бермасин...
Фақат...
Фақат борганимда, сизларни соғиниб ўша уйнинг дийдорига етганимда- "ариқдаги сувни ҳам хўжалигини юритган" қадимги бойларга ўхшамай, уйининг ҳар кафтининг дийдорини- нарҳга пичмай, кулиб кутиб олсин!
Ўтириб ўйлайман, яна ичим алғов-далғов бўлади.
Эримга бир нимадан ҳавотир олгандек яна: "отам тушимга кирибдилар, акамдан ҳабар олиб қўяйлик!" деб жавдирайман.
Яна бозордан ҳаражат қилиб берадилар, яна ўша остонага элтиб қўядилар...
Нега шундай экан синглим, нима дейсиз?!"
(мактуб Ummu Zaynab томонидан таҳрирланди)
Муносабатим:
Нима ҳам дейман, опа! Балки уларнинг тушингизга киришида ҳам бир хикмат бордир...
Билсангиз, эгиладиган шохдан одамларга бир нималар солишда фойдаланадиган сават тўқишади.
Эгилмайдиган шоҳ- бунақа букилишларга чидаб берармиди?!
Аллоҳ ҳам эгиладиган бандасига сулҳчиликни, муросани тутади.
Эгилишни истамайдиганлар, салга "қарс" этиб синиб берадиганлар балки кеккайганча қарир, сийла-раҳмни билмай, биров билан муросага кўнмай...
Балки сиз жаннати инсондирсиз, ҳар бир кўрсаткичингиз ўшал орзулар интилган манзилга мос...
Шунинг учун сал хато қилсангиз, жазолаб- тавбангизни тилингиздан олар, гина сақламаслигингиз учун- сизга муросани эслатар, сийлаи раҳмни инкор этмаслигингиз учун- қандайдир қолипларингиз ҳаддингизда тутар...
Майли, яна ва яна ўша жойга борақолинг!
Ҳеч нарса бехикмат эмас...
©️Ummu Zaynab Ummu
@Ummuzaynabummuijodi