#хилқат.
Кўпни кўрган олимнинг ёнига бир эркак келди.
-Аёлим асабий! Қачон телефон қилсам, болаларига жавраётган бўлади. Нима қилсам бўларкан?
Олим "асабий аёлингизни даволанишга жўнатинг, ўзингиз эса болаларингизни уйда олиб қолинг!" деб маслаҳат берди.
Ҳафта ўтиб, олимнинг олдига асабий ва тажанг эр кириб келди.
Энди у телефонига бўлган ҳар бир қўнғироққа қизишганча бўғилиб жавоб қайтарарди.
🍃
Уйда ўтирадиган аёлнинг пойабзаллари эскирмайди!
Унга жуда кўп кийим ҳам керак эмас, чунки кийиб борадиган жойи кам.
Аёл уйда ўтирса- болаларини ўзи тарбиялайди, улар онасига жуда қаттиқ боғланиб- катта бўлишади.
У ҳис-туйғуларда адолат қила олиш учун тиришади.
Болаларини отасига ҳам боғлаши, кўп ишни ўзи бажарса-да, отага нисбатан фаҳр туйғусини ҳам шакллантириши мумкин.
У қолоқ аёл эмас. Кимлардир олийгоҳларни битирган бўлса бордир, лекин бу аёлларнинг ўзи Олийгоҳдир!
Улар болаларини ўзлари оёққа қўйишади, ҳеч қайси энага, боғча опа, устоз фарзандини тарбиялашда масъулиятни ундан тўла-тўкис олмаслигини яхши тушунишади.
Ибодатларга вақти етарли бўлади, ҳамма намозини вақтида адо этади.
Одамлар билан кам кўришганидан унинг дунёсида жуда кам, муҳим, ардоқли инсонлар бўлиб, аёлнинг ўзи ҳам уларга қаттиқ суяниб қолади.
Агар у сизга суянишини, ишонишини билсангиз, салга нураб кетадиган тоғ бўлманг, у ишонган боғлардаги кийикларни ҳам ўз жойида қолдиринг.
Уйда ўтирадиган аёлларнинг пойабзали эскирмаслиги мумкин, лекин уларнинг ўзи тушкунликка тез чалинувчан бўлиб қолади.
Кийиб эскиртиролмаган кўйлакларининг урфи эскирганини билиб, жимгина четга олиб қўяди.
Яна сотиб олса, ўша холат такрорланмаслиги учун кейинчалик ортиқча пул сарфламай ҳам қўяди.
Уларнинг шкафида атига тўрттагина кийим осилиб туриши ҳам мумкин.
Болалар бироз асабини толиқтиради. Чунки уларнинг онаси дарё эмас, кўл!
Қадрли эркак, тушунишга харакат қилинг...
Яна бундай аёлнинг хотираси яхши бўлади. Чунки эслаб қоладиган нарсалари тўрт девор деб аталмиш қути ичида-саноқлигина!
Яхши хотиранинг бир учи асалга тегса, бир учи заҳарга тегади.
Яъниким, у сизнинг яхши гапингизни ҳам, ёмон гапингизни ҳам тезда ёдидан чиқариб юбормайди...
Қошига бир қоп гап кўтариб келиб, айирбошлаб кетадиганлари йўқ.
Шунинг учун сиз айтган гап унинг миясида икки кун чайналса, ажабланманг!
Ёздимку, ахир унинг дунёсида фақат ардоқли одамларгина яшайди деб...
Ўша ардоққа муносиб бўлинг!
Охиргиси: У ўзига керакли одамларнинг рўйхатига аллақачон эга хонимдир, бу рўйхатда доим биринчи инсон сиз бўлинг, шунда биттагина бўлса-да, Аллоҳ йўлида сизга содиқ бўлган одамга эга бўлган бўласиз...
Улар кўчадаги дарёлардан фарқ қилишини унутманг...
Агар сизнинг уйда ўтирадиган солиҳа аёлингиз бўлса, кўнгилни тўқ қилингда бу ёғига масъулиятингизни ҳис қилиб яшанг...
Эркак ва аёл бир бирига таъсир этувчи икки ҳилқат!
Бири-бирини ё бунёд этади, ёки ҳароб...
©️Азизахон Исмоилова
@Ummuzaynabummuijodi