#шунчаки_эмас
Анча йиллар олдин динни унинг-бунинг оғзидан ўрганаётган бир чаламулла, масъулиятсизлигини "Хотин, бола-чақа дўзахнинг олови. Уларга шафқат қилмаслик керак" дея ёқлаганига гувоҳ бўлгандим. Ўз кўзларим ва қулоқларим билан. Айни пайтда бу одам ҳаётда ва уни кўрган кишининг тилига биринчи бўлиб: "Аллоҳ ҳеч кимни шу одамнинг кўйига солмасин!" деган дуо келади. "Дўзах олови" дея неъматлигини инкор қилган фарзандлари бугун ҳаётда ўз ўрнини топган, у киши эса ўзига берилган неъматларнинг неъматидан бебаҳра ўтиб кетмоқда. Яшаш эмас бу, шунчаки, дунёда бир ўринни банд қилиб, кислородни исроф қилиб ўтиб кетиш...
Илмиҳолга доиир таржима қиляпман. Фарзанднинг ота-она устидаги ҳақлари, бобига келгандим. Ўша воқеа эсимга тушиб кетди...
✍️@umidaaziz