✨Umida Kadyri✨


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Psychology


Бу ерда сиз билим оласиз, куласиз, йиғлайсиз, тафаккурингиз кенгаяди, орзулар қиласиз, ўзингиз билан танишасиз✨
Олий маълумотли психолог ва позитивга бурканиб яшовчи Умида KADYRI✨
Консультация ва мурожатлар учун👇🏻 @assistent_psixologa

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Psychology
Statistics
Posts filter


Танани ва онгни енгиллатиш
• Юриш, ёруғликда вақт ўтказиш, мусиқа билан дам олиш
• Кичик машғулот ёки рақс (ҳатто уйда бўлса ҳам!)


• Телефонсиз, шошмасдан овқатланинг
• 10 дақиқа сукунтда юринг ёки шунчаки осмонга қараб ҳордиқ чиқаринг


• Кун учун 3 та асосий мақсадни ёзинг
• Илҳомлантирувчи подкаст ёки севимли кичкина китобдан парча
• “Бугун ўзим учун нима яхши қилишим мумкин?” деган саволга жавоб


• Тонгги юмшоқ юриш ёки чўзилиш машқлари
• Ҳар бир ҳаракатни ҳис қилиб, нафасга диққат қаратиш
• Бир стакан илиқ сув, хотиржам чой ёки қаҳва


“Меҳр тайёргарлиги”
🔹 Нима қилиш керак?
Яқин инсонлардан бирини ёдга олинг. Уни қувонтириш учун нимадир қилинг: шукрона хат ёзинг, совға тайёрланг ёки шунчаки самимий сўзлар юборинг.

🔹 Нима учун?
Меҳрни ҳис қилиш — ўзини ҳам, бошқаларни ҳам тўлдиради. Ҳақиқий бағрикенглик амалда намоён бўлади.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌿 Бақирмасликни танлайдиган оналар учун тавсиялар
1. Аввало ўзингизни тингланг.
Баъзан биз бақирамиз, чунки чарчаганмиз, эътиборга муҳтожмиз, ёки ўзимизга вақт ажратмаганмиз
🟢 Савол беринг: Мен нимага ҳақиқатда жаҳлим чиқди? — болага эмас, ўз ҳолатингизга қаранг.
2. “ТОҚАТ” – интикшоф эмас, машқдир
Тоғри нафас олишни ўрганинг: 5 сония нафас олиш, 5 сония ушлаш, 5 сония чиқариш.
🟢 Бақириш келиётганда шунчаки бир бурчакқа юзланинг, 10 сония сукут қилинг.
3. Болага эмас, хулқига “Йўқ” деяпсиз
“Сен ёмонсан!” эмас, “Бу ҳаракат менга ёқмади” деб аниқ қилинг.
🟢 Бу болани камситмасдан, ҳудуд белгилайди ва у ўзини севимли ҳис қилаверади.
4. Ўзингизга меҳрибон бўлинг.
Ҳар бир она хато қилади. Сиз ҳам инсонсиз
🟢 Унутманг: бақирмаслик — идеаллик эмас, онгли ҳаракат. Сиз яхши она бўлишга интилаяпсиз — бунинг ўзи етарлидир
5. Бола — кўзгудир, у ҳиссиётни қабул қилади.
Сиз тинч бўлсангиз, бола ҳам тинчланади. Қичқириш ўрнига, ёнма-ён ўтиринг, кўзларига қаранг ва паст овозда гапиринг.
🟢 Сизнинг тинчлигингиз — унинг эҳтиёжи


🔹 Нима қилиш керак?
Шошилмасдан уйғонинг. Эрталабги чойни ҳар дамини ҳис қилиб ичинг. Қўшиқ тингланг, юзингизга шамол уришини, танангиздаги ҳаракатларни сезинг.

🔹 Нима учун?
Ҳаёт — бу фақат вазифалар эмас. Ҳақиқий ҳаёт — ҳис қилишда. Бу оддий одат сизга тинчлик ва руҳий ҳузур бахш этади.


Хайирли тонг азизлар бугун нималарни режа қилдингиз?


🔹 Нима қилиш керак?
Дафтар олинг ва қуйидагиларни ёзинг:
– Мен бир куни … (орзу)
– Агар қорқмасам, мен …
– Мен ўзимни қандай ҳаётда тасаввур қиламан?
Ҳеч қандай таҳрирсиз, эркин ёзинг.

🔹 Нима учун?
Ичингизда яширинган орзулар руҳий компасингиз. Улар билан юзма-юз бўлиш қалбни очади. Бу машқ — руҳий янгиланишга қадам.


🔹 Нима қилиш керак?
Болаликда севган машғулотни қилинг: рангли қаламлар билан чизинг, совуқ лимонад тайёрланг, кўчага чиқиб сув сепинг, севимли мультфильмни кўринг.

🔹 Нима учун?
Ички болангиз ҳануз сиз билан. Уни хурсанд қилиш — етишмаган ҳиссий боғланишни тўлдиради. Катталар ҳам баъзан “ўзини эркалатиши” керак.


“Сукунат ритуали”
🔹 Нима қилиш керак?
Телефонни ўчиринг, бир стакан иссиқ чой билан тирқиш очилган ойна ёнида ўтиринг. Бир соатгача сукутда вақт ўтказинг: нафас олинг, кузатинг, ҳеч нарса қилманг.

🔹 Нима учун?
Сукунат — руҳни ювишдир. Ташқи дунёга эмас, ички овозингизга қулоқ тутасиз. Бу вақтинча “ҳеч ким эмас, фақат мен” ҳолати.


– Ўзингизга вақт: хобби, юриш, яқинлар билан суҳбат
– “Бугун мен нимага шукр қиламан?” — 3 нарсани ёзиш
– Телефонни узиб қўйиш: кўнгилни ёруғ қилиш учун


– Меҳнат қилиш: керакли ишлар рўйхатидаги энг муҳим 2 та вазифани бажариш
– Ортиқча стресссиз ҳаракат қилиш
– Камида бир марта танаффус: чопмаслик, нафас олиш, юриш


Жума — нафақат ҳафтанинг сўнги, балки қалб учун янги куч, руҳ учун янгиланиш кунидир.

Бугун бир лаҳза тўхтаб, шукр қилинг:
— борларингиз учун,
— ўтган дарслар учун,
— келаётган имкониятлар учун.

Ўзингизни тингланг, руҳингизни юмишатинг.
Барака — осмондан тушади, лекин уни қабул қилиш учун юрак очиқ бўлиши керак.

Жума куни ўзингизга тинчлик, атрофингизга меҳр улашинг. Ана шунда бу куннинг фазилати юрагингизда яшайди.


Бугун нималар учун шукр қилиш мумкин?
Бир табассум, бир ғам-хурсандлик, бир дарс — барчаси тараққиёт. Мехр билан тиничлик ила ухланг.


Сиз бугун ҳам ҳаракат қилдингиз. Бунинг ўзиёқ ютишдир.
Эртага янги имкониятлар келади. Бугун эса ўзингизни шунчаки қучоқланг — сиз қимматли инсонсиз.


Бир неча дақиқа сукунат — руҳ учун нафас кабидир.
Камерани, овозларни, ташвишларни ўчиринг. Фақат ўзингиз ва ҳозирги лаҳза. Бу сизни қайта тўлдиради.


Муваффақият — фақат югуриш эмас, балки ҳар бир одимни ҳис қилишдир.
Кичик ғалабаларни байрам қилинг. Куннинг ўртасида ўзингизни мақтаб қўйишга арзисиз.


Ҳаёт ҳар доим юқори темпда бўлиши шарт эмас. Баъзан сукунат ҳам сизни олға олиб боради.

Пайшанба — ўзига тинич, лекин чуқур кун.
Бугун ўзингизни кузатинг, ўйланинг, нафас олинг. Бу ҳам ривожнинг бир қисми.

Ташқи шовқинлар орасидан ички овозингизни эшитишга ҳаракат қилинг. У сизга ниманидир айтаётган бўлиши мумкин.


Ҳамма нарсага улгуриш шарт эмас. Асосийси — ўзингизни йўқотиб қўймаслик.

Агар бугун барча режалар амалга ошмаса — бу заифлик эмас. Бу инсон эканингизнинг белгисидир.

Ўзингизни кўпроқ тингланг, эҳтиёжларингизни ҳис қилинг. Баъзан сукутлик ҳам катта бир қадамдир.

20 last posts shown.