Гўзаллик ва нафосат тимсоли бўлган аёл-қизларимизга эҳтиром кўрсатиш эзгу қадриятларимиздан. 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан жойларда байрам тадбирлари давом этмоқда.
Навбатдаги байрам тадбири “Аҳмад клуб” спорт мажмуаси ташаббуси билан 2-сонли политехникумида ташкил этилди. Ушбу байрам тадбирида сектор раҳбарлари, туман ҳокимлиги масъуллари, фахрий спортчилар иштирок этди.
Байрам тадбири давомида “Аҳмад клуб” спорт мажмуаси ҳамда спортимиз маликаларига байрамона кайфият улашилиб, клубнинг фаол аъзолари ва чемпионларга эҳтиром кўрсатилди.
Ёш спортчиларнинг севимли масканига айланиб улгурган “Аҳмад клуб” спорт мажмуаси ҳар йили миллий терма жамоамиз учун муносиб кадрларни етказиб бермоқда. Клуб аъзолари кўплаб халқаро ва республика мусобақаларида совринли ўринларни қўлга киритиб келмоқда.
Тадбир давомида клубнинг бу каби муваффақиятлари яна бир бор эътироф этилиб, барча спортчи қизларга эсдалик совғалари тақдим қилинди.