Хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш – долзарб масала
Учкўприк тумани ҳокимлиги ташаббуси билан болалар мусиқа ва санъат мактабида “Хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришнинг долзарб масалалари” мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулчеҳра Жўраева, туман ҳокими ўринбосари Шуҳратжон Позилов, таълим муассасалари раҳбарларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, маҳалла тизимидаги ижтимоий-маънавий муҳитга масъул ходимлар, хотин-қизлар фаоллари, отинойилар, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари иштирок этди.
Тадбирда маҳаллалар мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаол қатнашаётгани, фуқаролик жамиятининг муҳим бўғини сифатида нуфузи тобора ошиб, аҳолининг энг яқин кўмакчисига айланиб бораётгани, шунингдек, маҳалла ва оилалар билан боғлиқ тезликда ҳал этилиши зарур бўлган муаммолар мавжудлиги алоҳида таъкидланди.
Оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, оилавий ажрашишлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш, юртдошларимизда ёмон иллатларга нисбатан муросасизликни шакллантириш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, касбга ўргатиш, бандлигини таъминлаш, бу каби долзарб масалаларда давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.