Учкўприк тумани ҳокимлиги


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Учкўприк тумани ҳокимлигининг расмий канали
Веб-сайт: https://uchkoprik.uz/
Facebook: @uchthax
Youtube: youtube.com/uchkopriktumanihokimligi

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Ноқонуний қурилиш мажбурий тартибда бартараф этилди

Ноқонуний қурилиш ишлари мажбурий ижро бюроси Учкўприк тумани бўлими томонидан мажбурий тартибда бартараф этилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг қарорига асосан қарздор Д.Қосимовдан ундирувчи кадастр агентлиги фойдасига “Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғини Қақир қишлоғи ҳудудида 25 квадрат метр ер майдонида ноқонуний қурилган бино-иншоотларни мажбурий тартибда буздириш тўғрисидаги ижро ҳужжати МИБ Учкўприк тумани бўлимига келиб тушган ва ижрога қаратилган.

Бўлим ходимлари томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида жорий йилнинг 26 январь куни мазкур ноқонуний бино-иншоотлар тегишли тартибда буздирилиб, қарор ижроси таъминланди.

МИБ Учкўприк тумани бўлими


Хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш – долзарб масала

Учкўприк тумани ҳокимлиги ташаббуси билан болалар мусиқа ва санъат мактабида “Хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришнинг долзарб масалалари” мавзусида семинар ўтказилди.

Семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулчеҳра Жўраева, туман ҳокими ўринбосари Шуҳратжон Позилов, таълим муассасалари раҳбарларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, маҳалла тизимидаги ижтимоий-маънавий муҳитга масъул ходимлар, хотин-қизлар фаоллари, отинойилар, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари иштирок этди.

Тадбирда маҳаллалар мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаол қатнашаётгани, фуқаролик жамиятининг муҳим бўғини сифатида нуфузи тобора ошиб, аҳолининг энг яқин кўмакчисига айланиб бораётгани, шунингдек, маҳалла ва оилалар билан боғлиқ тезликда ҳал этилиши зарур бўлган муаммолар мавжудлиги алоҳида таъкидланди.

Оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, оилавий ажрашишлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш, юртдошларимизда ёмон иллатларга нисбатан муросасизликни шакллантириш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, касбга ўргатиш, бандлигини таъминлаш, бу каби долзарб масалаларда давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇺🇿 Биринчи Президентимиз хотираси ёд этилди

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


✅✅✅

❓ “Яшил энергия” фойдасига газдан воз кечиш нимага олиб келади?


✅Бугунги кунда иқлим ўзгариши, атмосфера ҳавоси ифлосланиши ва бошқа долзарб экологик муаммолар кечиктириб бўлмас чора-тадбирларни тақозо этмоқда.

✅ Ана шундай чоралардан бири қайта тикланадиган манбалардан олинадиган электр энергиясидан фойдаланишга — «яшил энергетика»га тўлиқ ўтишдир.

⚠️ Факт!

⚡️Табиий газни ёқиш пайтида ҳар бир кубометр газучун тахминан 2,75 кг CО₂ ажралиб чиқади. Бу жараён, шунингдек, оз миқдорда метанчиқаради, бу карбонат ангидриддан 25-28 марта кучли иссиқхона газидир.

⚡️Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро панел (IPCC) маълумотларига кўра, қазиб олинадиган ёқилғидан фойдаланишни қисқартириш аср ўрталарида углерод нейтраллигига эришишнинг асосий қадамларидан биридир.

✍️ Батафсил


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Ноқонуний тарзда Умра зиёратига юборадиган «Турфирма»ларга алданманг

Манба


Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.


📍Хабарингиз бўлдими?

Фарғона вилоятидаги 99 та оғир ҳудудларда коммуникация тизимини яхшилаш учун 297 млрд. сўм маблағ ажратилиб, манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

83 та маҳаллаларда суғориш тизимини ташкил қилиш учун қудуқлар қазиш ишларига 117,1 млрд. сўм;
99 та маҳаллаларни электр таъминотини яхшилаш учун 126 млрд. сўм;
72 та маҳаллалардаги йўл инфратузилмасини яхшилаш учун 54 млрд.сўм маблағлар йўналтирилади.


Криминоген вазият оғир маҳаллалар билан янгича ишлаш механизмлари жорий этилади

Учкўприк тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимини самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” қарори тарғиботига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Унда вилоят ички ишлар бошқармаси масъуллари, туман секторлари раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, профилактика инспекторлари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.

Семинарда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти, қарор ижроси доирасида сектор раҳбарлари ва маҳалла еттилиги зиммасига юклатиладиган устувор вазифала, маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича манзилли чора-тадбирлар дастури хусусида маърузалар тингланди.

Қайд этилганидек, қарорга кўра, Ўзбекистон Республикасининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепцияси билан белгиланган масъул идоралар ва муассасалар учун 2025 йилда “Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш” устувор вазифа этиб белгиланди. Эндиликда, жиноят содир этилган маҳаллаларда илмий ташкилот ва таълим муассасалари томонидан илмий ёндашувлар асосида ўрганишлар ўтказилади.

Шунингдек, қарорда барча туман сектор раҳбарларига, Миллий гвардия қўриқлаш хизмати бошлиқларига ва ички ишлар органлари бошлиқлари ўринбосарларига 2025 йилда криминоген вазият оғир маҳаллалар номма-ном бириктирилиши белгиланган.

Семинар якунида маҳалладаги вакилларнинг мазкур қарордан келиб чиқадиган вазифалари ва уларнинг ижроси билан боғлиқ саволларига батафсил жавоб берилди.




‼️Тадбиркорлар диққатига!!!

“Товар белгисига эга бўлишнинг афзалликлари” мавзусида тадбиркорлик субектларига интеллектуал мулк обектларини яратиш ҳамда уларни давлат томонидан муҳофаза ва ҳимоя қилиш бўйича сайёр қабул ўтказилади.

✔️Мазкур сайёр қабул 2025 йил 31 январm куни соат 10:00 да Фарғона вилоят адлия бошқармасида ўтказилади.

Фарғона вилоят адлия бошқармаси


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Криминоген вазият оғир маҳаллалар билан янгича ишлаш механизмлари жорий этилади

Батафсил инфографикада👆


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий профилактикаси самарадорлиги оширилади

Батафсил инфографикада👆


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Криминоген вазият оғир маҳаллалар билан янгича ишлаш механизмлари жорий этилади


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Учкўприк туманида 138 нафар ёш немис тилини бепул ўрганмоқда.



16 last posts shown.