Telegram каналларидан бирида эълон қилинган билдириш юзасидан
Аввало шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, мурожаатда билдирилган иддаони нечоғли тўғри ёки нотўғри дейиш фикридан йироқмиз.
Хусусан, Тошкент вилоят судида суд мажлисларининг вақтида бошланмаслик ҳолатлари бор гап. Айни ҳолат вилоятдаги туман (шаҳар) судларида учраб туришини ҳам инкор этиб бўлмайди. Бунинг сабаблари, муаллиф таъкид этганидек, фақатгина судларнинг бир бинода жойлашганлиги, суд заллари етишмаслиги ёки иш ҳажмининг кам-кўплиги каби омилларга боғлиқ эмас. Тўғри, айни юқорида тилган олинган омилларнинг таъсири алоҳида, бироқ тарафлардан бирининг белгиланган вақтда судда ҳозир бўлмаслиги ёки бир суд мажлисининг (объектив сабабларига кўра) мўлжалдагидан узоқроқ давом этиши ва унинг кейингисига таъсири каби бошқа сабабларни ҳам эътиборга олиш лозим.
Тизимда ишларни тўғри ташкил қилишга қанчалар ҳаракат қилинмасин, суд мажлиси қанча вақт давом этишини, олдиндан ҳисоб-китоб қилиш иложсиз экани амалиётдан маълум. Чунки бу суд, унда кимларнингдир тақдири ҳал бўлади. Шундай экан, суд мажлисининг белгиланган вақтда бошланмаслигидан судья ёки судлов ҳайъати асло манфаатдор эмас.
Чунки, қонунда муддат бузилиши судьяга нисбатан интизомий чора қўллаш эҳтимолини келтириб чиқаради. Яъники, ишларни вақтида ўтказиб, белгиланган муддатда якунига етказиш, биринчи навбатда судьянинг ўзи учун муҳим.
Яна бир гап. Мурожаатда тилга олинган эътирозларга йўл қўймаслик мақсадида бу каби ҳолатлар вилоят суди раҳбарияти томонидан ҳам доимий назоратга олинган бўлиб, судья ва суд ходимлари билан ўтказилаётган йиғилишларда суд мажлисларини белгиланган вақтда бошлаш, тарафларни суд мажлиси ва жойи ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш бўйича доимий равишда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Сайт I Telegram