Фейсбук ижтимоий тармоғида эълон қилинган билдириш юзасидан
Жиноят ишлари бўйича Бекобод туман судининг иш юритувига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми, 121-моддаси 4-қисми “в” банди, 165-моддаси 2-қисми “а” банди ва 121-моддаси 4-қисми “в” банди билан айбланган Хумойиддин Мирзаевга оид жиноят иши 2024 йил 10 декабрь куни келиб тушган.
Судланувчига оид жиноят ишини биринчи босқич судида кўришда унинг ҳақ-ҳуқуқларини “PARITET STATUS” адвокатлик фирмаси адвокати С.Вахидов ҳимоя қилган.
Суд тергови жараёнида адвокат С.Вахидов илтимоснома билан мурожаат қилиб, терговчи Б.Джумабоев сўроқ қилинувчи Х.Мирзаевни “ҳимоячи иштирокисиз”, ҳақорат қилиб, жеркиш ҳолатларига тегишли экспертиза тайинлаш орқали аниқлик киритишни сўраган.
Жиноят ишлари бўйича Бекобод туман судининг 2025 йил 30 январдаги ажримига кўра, суд тергови жараёнида терговчи Б.Джумабоевнинг Ўзбекистон Республикаси ЖПК нормаларини бузганлиги ёки жиноят содир этганлиги ҳолати аниқланган тақдирда, суд якуний қарор чиқариш учун алоҳида хонага кирганида терговчи Б.Джумабоевнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришлигини инобатга олиб, адвокат томонидан берилган илтимоснома рад қилинган.
Жиноят ишлари бўйича Бекобод туман судининг 2025 йил 14 февралдаги ҳукмига кўра, Х.Мирзаев Жиноят кодексининг 121-моддаси 4-қисми “в” банди ва 165-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Шунингдек, жиноят ишлари бўйича Бекобод туман суди томонидан 2025 йил 14 февралда хусусий ажрим чиқарилган бўлиб, унда Бекобод туман ИИБ ЖҚБ тезкор ходими М.Турсунмуродов ва туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси Б.Джумабоев томонидан олиб борилган процессуал ҳаракатлар бўйича йўл қўйилган камчиликларни муҳокама қилиш ва келгусида бу каби хато ва камчиликларга йўл қўймаслик юзасидан тегишли чоралар кўриш учун Бекобод туман ИИБ бошлиғининг эътиборига етказиш ҳамда Бекобод туман прокурорига маълумот учун юбориш белгиланган.
2025 йил 24 февраль куни адвокат С.Акмалов томонидан судланувчи Х.Мирзаевнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилаётганлиги ҳақидаги ордер ва апелляция тартибида шикоят берилган бўлиб, ҳозирда жиноят иши Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўриш учун расмийлаштирилаётганлиги маълум қилинади.
Сайт I Telegram