Yuristkadr Telegram-каналида эълон қилинган билдириш юзасидан
Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судида жами 12 140 та иш кўриб тамомланган. Шундан, 2 741 таси ёки 23 фоизи мазкур суд судьяси Н. Зияева томонидан кўриб чиқилган.
Бевосита судья Н. Зияеванинг 2024 йилдаги иш ҳажми таҳлил қилинганда, судья томонидан жами 2 минг 741 та иш кўриб тамомланган. Судьянинг бир ойлик ўртача иш ҳажми 150 тани ташкил қилади.
Жумладан, 2024 йил 18 декабрда судья Н. Зияева томонидан тайинланган ишлар мураккаб бўлмаган ишлар тоифасига кирганлиги сабабли бир кунда 32 та фуқаролик иши ўртада қисқа танаффуслар билан тайинланган. Тушликка қадар жами 30 та, тушликдан кейин эса 2 та фуқаролик иши тайинланган.
Таъкидлаш жоиз, Тошкент вилоят судига жорий йилда ФИБ Зангиота туманлараро суди судьялари томонидан ишларни ўз вақтида кўрилмаётганлиги билан боғлиқ шикоятлар келиб тушмаган.
Бундан ташқари, вилоят суди томонидан судья ва суд ходимларига ишларни кўриш учун кетадиган вақтни ҳисобга олган ҳолда суд мажлисларини тайинлаш масаласида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Сайт I Telegram I