#qonunchilikdagi_yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги “Чорвачилик ва паррандачиликни қўллаб-қувватлаш, соҳада юқори қўшилган қиймат яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-34-сон қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра,
✅ 2028 йил 1 январга қадар паррандачилик-наслчилик корхоналари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган хўжаликларга жўжаларни етказиб беришда фойдаланиладиган моторли транспорт воситаларига (ТИФ ТН коди 8704 22 920 9) импорт божхона божи 5 фоиз ҳамда двигателнинг ҳар бир куб см учун 1,2 АҚШ доллари этиб белгиланди.
✅ 2025 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган пальма мойига ҳамда таркибида пальма мойи ва ёғ кислоталарининг транс изомерлари мавжуд бўлган маҳсулотларга, шу жумладан, сут ва сутни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларга санитария-эпидемиологик хулоса расмийлаштиришда мавжуд аккредитацияланган синов лабораторияларида ўрнатилган тартибда пальма мойи ва унинг фракциялари амалдаги техник регламент ва стандартлар талабларига асосан мажбурий синовдан ўтказилади!