🔴Кеча давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш ва хизматлар сифатини оширишга доир таклифлар тақдимоти билан
танишган эди. 📹 Тақдимот тафсилотлари ва соғлиқни сақлаш соҳасида кутилаётган натижалар ҳақида
“Ўзбекистон 24” телеканалида лавҳа эфирга узатилди.
🩺Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва даволаш сифатини ошириш мақсадида шифохоналар замонавий ускуналар билан таъминланмоқда. Бунинг учун бюджетдан ҳар йили камида 100 миллиард сўм ажратилаяпти. Шунингдек, ўтган йилнинг ўзида тиббиётни юқори технологик ускуналар билан таъминлаш учун 200 миллион доллар хорижий инвестиция, 94 миллион доллар грант жалб қилинди.
Натижада олдин фақат республика муассасаларида бўлган компьютер томографи, магнит резонансли томограф, ангиографлар ҳозир вилоятларда, ўнлаб туманларда ҳам бор. Бу ихтисослашган хизмат аҳолига янада яқинлашди, дегани.
Жорий йил ушбу мақсадларга давлат ҳисобидан 200 миллиард сўм ажратилган. Шунингдек, тиббиётга 370 миллион доллар хорижий инвестиция киритилиши мўлжалланган.
Тақдимотда тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш бўйича режалар баён этилди.
💻
ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати
Web-sayt|Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X