Мақсад: Автомобиль ва электромобиллар импортида фақат монополист чайқовчиларни қолдириш
Автомобиллар импорти 6,7 бараварга, электоракарлар импорти 2,5 баравар, гибрид автомобиллар импорти эса 31 бараварга қисқаргани бу ҳалиям мақсадли якун эмас.
Миркомил Холбоев таҳлилида эътибор қаратилганидек, импортнинг қисқариши 2024 йил апрелдан бошланган. Эсингизда бўлса, “маҳаллий иқлим ва йўл шароитларига мослаштирилмагани ҳамда расмий кафолатга эга бўлмагани учун тартибсиз импортни чеклаш” кўринишидаги жимжимадор формулировка 2024 йил март ойида пайдо бўлганди. 1 июлга қадар электромобиль ва гибрид автомобиллар импортини тартибга солиш бўйича тегишли қарор эса 18 мартда имзоланган.
Шунингдек, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб яна бир чеклов қўшилди: автомашиналар бўйича мувофиқлик сертификати кимнинг номига берилган бўлса, ўша шахснинг номига импорт божхона режимига расмийлаштириладиган бўлди.
Автомобиль импортида бюрократия кучайди, импорт қилинган автомобиль учун нимаики муаммо ўйлаб топиш мумкин бўлса, қўлланилди. Лекин буям етарли бўлмай, рақобат деса, иштонига ҳўллаб қўядиган монополистларнинг югурдак шотирлари Пискент полигонидаги синовларни ўйлаб топишди. Бу ноябрдан импортнинг кескин қулашини тезлаштирди.
Икки ярим ойдан кейин, товонини истеъмолчи тўлайдиган каррасига оширилган утилизация йиғимлари кучга киради. Бу рақобатли импортни ўлдиришга яна бир зарба бўлади.
Лекин ўтган бир йил давомида тинимсиз кенгайтирилган чекловлар ҳам хусусий моккилар томонидан автомобиль ва электромобиль импортини тўлиқ ноллаштира олгани йўқлигини аждарҳолар ва уларнинг боқувига олинган шотир чиновниклар кўриб туришипти. Моккилар барибир рақобат кўрсатишмоқда. Шунинг учун, яна бир муддат ўтиб, автотранспортларни фақат расмий дилерлар орқали сотиш талаби киритилишини кутса бўлади (ҳозир ёпиқ кабинетларда аждарҳо ва шотирлар фаол муҳокамага киришишган).
Хўп, буларнинг тугал мақсади нима? Буларнинг мақсади рақобатли импортни тўлиқ ўлдириш ва импорт каналларини бир аждарҳонинг учта боши бўлган учта чайқовчи монополистга топшириш.
Энг қизиғи, мокки ва хусусий импортчилардан фарқли ўлароқ, бу бир аждарҳонинг учта боши бўлган чайқовчилар импорт қилишда бож (ҚҚС ҳам) тўламаслик бўйича яширин имтиёзларга эга, утилизация йиғимидан озод ва яна Пискентдаги синовлар ҳам буларга тааллуқли эмас.
Мана шунақа цинизм уларда. Булар эркин Рақобатдан Азроилдан қўрққандек қўрқишади, тирқишлар қия очилган қисқа муддат - 2023 йилда ҳатто майда моккилар ҳам уларнинг заифлиги, мўртлиги ва очиқ айтиш керак, шўрпешона ўзбекистонликларни талаётган қароқчи эканликларини кўрсатиб берди.