"Боғлар ҳудудида ҳеч қандай қурилиш кўзда тутилмаган"
Дарё нашрининг расмийларга таяниб ёзишича, “Анҳор” ва “Наврўз” боғлари ҳудудида ҳеч қандай қурилиш кўзда тутилмаган.
"Айни пайтда "Анҳор" ва "Наврўз" боғлари ҳудудида турар-жой бинолари қурилиши учун ҳеч қандай келишилган лойиҳа ҳужжатлари мавжуд эмас. Бугунги кунда боғ ўз ҳолича қолмоқда ва ҳеч қандай қурилиш режалаштирилмаган," - деб таъкидлаган Қурилиш вазирлиги масъули Азизхон Усмонов.
Боғларнинг бошқарувчи оператори Аnhor Evolution” компанияси директори Азиз Шарафутдинов ҳам боғлар фаолиятида ҳеч қандай ўзгаришлар режалаштирилмаганини маълум қилган.
“Orient Group Management компанияси Golden House девелопери ҳам, Orient гуруҳнинг бошқа компаниялари ҳам ушбу лойиҳани амалга оширишни ёки хабарларда таъкидланган майдончада қурилиш режалаштирмаганлигини таъкидлашган.