"Маҳалла маркази" қуриш бир баҳона
Курбанов Чилонзордан тортиб Мирзо Улуғбек туманигача квартал ва маҳаллалар ўртасида қолиб кетган охирги бўш майдонларда ҳам сароймонанд "Маҳалла марказлари" қурила бошланганига эътибор қаратмоқда. 5, 6, 7 қаватли маҳалла марказлари аслида маҳаллалар учун эмаслиги, нари борса маҳалла учун бу биноларнинг ертўласидан ёки томидан жой тегишини ҳамма билади: Ер майдонларини ажратган амалдорлар ҳам, ер майдонларини шу схемадан фойдаланиб эгаллаб олганлар ҳам.
Энг қизиғи, бу "маҳалла марказлари" қуриб битказилгач бошланади, ажратилган ер фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқидан эгалик, хусусий мулкчиликка ўтказиб берилади.
Аукциондан фарқли равишда, бу ер майдонларини "маҳалла маркази қуриш" лазейкасида "текинга" қўлга киритилади. Балки ғирт текингамасдир, лекин давлатга, бюджетга бир сўм тушмайди.
"Маҳалла марказлари" учун ер ажратиш бўйича ҳоким қарорлари аксари яшириб қўйилган, ҳокимлар севадиган "шахсий маълумотлар мавжудлиги важи" билан. Ажойиботлар бу билан якунланмайди, яшириб қўйилган "маҳалла марказлари" қуришга ер ажратиш тўғрисидаги қарорларни очиқлашга Адлия вазирлиги ҳам уриниб кўрмаган кўринади.
Яшириб қўйилган ҳоким қарорларини бир амаллаб олиб қарасангиз, уларнинг преамбуласида битта асосни - 2024 йил 16 январдаги "Тошкент шаҳри туманларида тажриба тариқасида давлат-хусусий шериклик шартларида намунали маҳалла марказларини қуриш чоралари тўғрисида"ги 25- сонли қарорни кўрасиз.
Овора бўлиб бу қарорни Lex.uz'дан қидириб юрманг. Чунки бу қарор ҳам яшириб қўйилган ёки аввалбошдан ёпиқ кўринишда қабул қилинган.
Кўрдизми? Ҳалқа ёпилди. Дарвоқе, Тошкентда нечта маҳалла бор? Битта маҳаллада иккита, учта "маҳалла маркази қуриш" мумкинми?