Энергетик товарлар ортидан инфляция ошмагани иллюзияси хато қарорларга етаклайди
Миркомил Холбоев “энергия товарлари нархи ўзгаришининг бошқа товарлар нархига сезиларли таъсир қилмаганлиги чуқур ўрганилиши керак бўлган мавзу” деб ёзмоқда.
Миркомилнинг муаммони чуқур ўрганиш тўғрисидаги чақириғига тўлиқ қўшилган ҳолда, энергия товарлари нархи ўзгаришининг бошқа товарлар нархига сезиларли таъсир қилмаганлиги ҳақидаги иддаосига рози бўлиш қийин.
Чунки,
а) энергетика товарларининг нархи ўсиши расмий инфляцияда тўлиқ акс эттирилмаяпти;
б) бошқа товарларнинг нархидаги ўсиш (таъсир) кечикиб акс эттирилмоқда.
Оддий мисол, расмий статистикага ишонилса, 2024 йилда бензин атига 5,9%га ошган. Табиийки, сиз ишонаётган ва тадқиқ этмоқчи бўлган инфляция ҳисобига шу рақам қўшилган. Августдан октябргача потираб ошган пропан нархини кўришни истагани йўқ, ваҳоланки мана шу ошиш бошқа товарларда аллақачон акс этиб бўлганди.
Шундай экан чуқурроқ ўрганишларни қийшиқ ойнага ёки қулф сандиққа қараб амалга ошириб бўлмайди.
2025 йилдаям инфляция ясовчи асосий омил энергетика товарлари бўлади. Рақобатни чекловчи, тор манфаатларга хизмат қилувчи яширин қарор ва ёпиқ схемалар инвентаризация қилиниб бекор қилинмас экан, қарор қабул қилиш жараёнига бузуқ энергетика моделини ишлаб чиққанлар таъсири ноллаштирилмас экан, қадриятлар ўзгармас экан, қоғозда чиройли инфляция рақамларини ясашда давом этилади. Реалликлар эса, сиз айтганингиздек, яна чуқурроқ ўрганишларга муҳтож бўлиб қолаверади.
Икки карра икки тўрт дейиш эса, ҳар доим қийин бўлади.