ОТМК учун (балки НКМК учун ҳам) газ тарифлари 2022 йилдаёқ оширилган
Баъзида мутлақо тасодифий ҳужжатлар яқин ўтмишимизда рўй берган антиқа чора ва ғалати ҳаракатларнинг ёпиқ қисмига ойдинлик киритиб беради. Рақобат қўмитасининг мана бу иш бўйича очиқламалари ҳам шу жумладан.
Эсингизда бўлса, энергетика тарифларини оширилиши бўйича 2022 йил 15 июлдан кучга кириши керак бўлган қарор тўсатдан тўхтатилган эди.
Лекин маълум бўлишича, қарор талаблари тўлиқ тўхтатилмаган. Хусусан, Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ва унинг шўъбаси Шеробод цемент заводи) учун газ тарифлари 1000 сўмдан 1300 сўмгача оширилган (348- қарор 1-иловаси 2.5 банди).
Аввалроқ Олмалиқ кон-металлургия комбинати ва Навоий кон-металлургия комбинати учун газ ва электр тарифлари ўша 2022 йилдаёқ оширилгани бўйича бошқа нисбий ишораларга ҳам дуч келинган эди, лекин бунинг расмий давлат органи томонидан тасдиқланиши илк марта юз бермоқда.
Шундай қилиб, бизнес учун тарифларнинг оширилиши 2023 йил октябрдан эмас, 2022 йил июлданоқ бошланган ва эҳтимолки, 2025 йилда ҳам охиргиси бўлмайди.