Янги тизим тажрибадан муваффақиятли ўтди
Февраль ойида президентнинг тегишли қарорига мувофиқ, муҳтож шахслар учун протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация воситаларини ваучер асосида электрон тижорат орқали олиш тизими йўлга қўйилганди.
Ушбу тизим муваффақиятли тажрибадан сўнг, 1 октябрдан республиканинг барча ҳудудларида ишлаб келмоқда. 1 ноябрдан бошлаб эса, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан муҳтожликни аниқлаш ишлари янада фаоллашди.
Маҳсулотлар ногиронлиги бўлган шахсларга ( Тиббий-ижтимоий экспертиза хулосаси асосида), пенсия ёшидаги ногиронлиги бўлмаган шахсларга (Врачлик маслаҳат комиссиясининг тиббий хулосаси асосида) бепул тақдим этилади.
Бугунги кунда 80 минг одам қамраб олинган, йил охиригача 100 минг кишини қамраб олиш режалаштирилган.