Пропан 9,5 млн.сўмдан ошди. Олигархларни тўхтатадиган орган эса фалажлантирилмоқда
Биржа савдоларига пропан чиқариш кеча аввалги кунга нисбатан 200тоннадан кўпга камайтирилган ва яна профит! Атига 971 тонна пропан сотувга қўйилган (талаб 2-3 карра юқори) учун нархлар 318,7 минг сўмга қимматлаб, навбатдаги рекорд 9 509,5 минг сўмга етган. Чакана шохобчаларда тез орада пропан нархи 80 шиптир нархига етиб олса керак.
Тил бириктириш ва манипуляциялар учун ҳеч қанақа жазо йўқлигини билган ҳолда, шонли энергетиклар қаноти остидаги олигарх ва монополистлар пропанни қимматлаштириш методичкасидан намойишкорона фойдаланишмоқда.
Мазкур картинани Олигарх ва монополистларга қарши курашиши, истеъмолчилар ҳақларини ҳимоя қилиши керак бўлган Рақобат қўмитаси учун 2025 йилда бор-йўғи 12,6 млрд.сўм ажратилгани тўлдирса керак. Олигархлар ва монополистлар билан курашма, улар билан келишиб ишла, деган ишорами бу?
Балки олигархат ва монополияга қарши курашиш мақсади йўқдир Ўзбекистонда?