БЕҲИСОБ РИЗҚ ИСТИҒФОР БИЛАНДИР
Бир аёл айтади: Ўттиз ёшимда эрим вафот этди. Ундан беш фарзандим ёдгор бўлиб қолди. Дунё кўзимга қоронғу кўринди. Йиғладим, кўзларим кўрмай қолди. Йиғидан фойда бўлмади. Мени ғам алам ўраб олди. Фарзандларим ҳали ёш. Оила тебратиш учун имкониятим етарли эмас эди, лекин мен отамиз ташлаб кетган озгина молни тежамкорлик билан ишлатар эдим.
Бир куни хонамда ўтирар эканман, радиони ёқдим. Унда Қуръони Карим эшиттириши берилаётган экан. Бир шайх мана бу ҳадисни айтди: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким истиғфорни кўп айтса, Оллоҳ унинг ҳар бир ғамидан кенгликни, ҳар бир сиқилишдан чиқар йўлни пайдо қилади”.
Шундан кейин истиғфор айтишни кўпайтирдим. Фарзандаларимга ҳам шуни буюрдим. Орадан олти ойлар вақт ўтиб... аввал катта ўғлим талаба бўлди. Қуръони Каримни ёд олди. Одамларнинг кўзига тушди. Уйимиз яхшиликка тўлди. Биз яхши ҳаёт кечирар эдик. Оллоҳ таоло фарзандларимнинг барчасини салоҳиятли қилди. Мендан ғам-алам кетган эди.
Мен бахтли аёлга айланган эдим.
Агар умидсизликка таслим бўлсанг, ҳеч нарсага эриша олмайсан, саодатли бўла олмайсан.
“...Зеро, Оллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмгина ноумид бўлур”. (Юсуф сураси, 87-оят).
"Энг бахтли аёл" китобидан.
Яқинларингизга ҳам улашинг
Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook