Кашмир ва Хитойнинг иштаҳаси
Анчадан буён бирор мавзу ҳақида батафсил ёзишга вақт бўлмаётганди - бугунга насиб қилган экан. Июнь ойининг энг йирик давлатлараро можароси бўлиб турган Хитой-Ҳиндистон тўқнашувининг эътибордан четда қолаётган баъзи муҳим жиҳатлари ҳақида гаплашамиз.
Кашмир можароси ҳақида эшитгансиз – кўпчилик уни Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги можаро деб билади. Бироқ можаронинг иштироки кўлами ва аҳамияти жиҳатидан улардан кам бўлмаган учинчи актори бор – бу Хитой.
Хитой ва Ҳиндистон чегара муаммоси Британия Ҳиндистони ва Тибет ўртасидаги белгиланган чегаранинг асорати ҳисобланади. Британия Ҳиндистони иккига бўлиниб, Ҳиндистон ва Покистон ташкил қилиниши эълон қилингач ҳам бу чегара Ҳиндистон-Хитой чегарасига айланмади.
Кашмир
Гап шундаки, Ҳиндистон колониясида Британия Ҳиндистонидан ташқари 500 дан ортиқ автоном князлик - рожалик мавжуд бўлиб, деколонизация вақтида уларга янги икки давлатдан бири – Ҳиндистон ёки Покистонга қўшилишни мустақил қарор қилиш ҳуқуқи берилган эди. Уларнинг кўпчилиги у ёки бу давлатга муаммосиз қўшилди.
Муаммо фақат йирик автономиялар билан бўлди – Покистонга қўшилишни истаган Жунадаг ва Жодпур, мустақил қолишни истаган Ҳайдаробод ва Кашмир. Дастлабки учтаси тез орада таҳдид ва куч билан Ҳиндистонга кўшиб олинган бўлса, фақатгина Кашмир муаммолигича қолди.
Ҳиндистон ва Покистон диний мансублик бўйича бўлингани туфайли князликлар ҳам асосан шу принцип асосида уларга қўшилган эди. Жамму ва Кашмир князлиги – Кашмир эса аҳолисининг кўпчилиги мусулмон, рожаси эса ҳинд эди. Шу туфайли рожа мусулмонларни ҳам, ҳиндларни ҳам норози қилмаслик учун мустақил қолишни танлаган эди.
Бироқ Ҳиндистон ҳам, Покистон ҳам Кашмирни қўшиб олишга ҳаракатни бошлаган эди. Бу борадаги кўплаб провокациялар натижасида 1947 йил августида иккала мамлакат мустақилликка эришганида икки ой ўтибоқ илк Ҳиндистон-Покистон уруши бошланди.
Кашмирнинг шимоли – ҳудуди катта, аммо аҳолиси кам бўлган Гилгит ва Балтистан бевосита Покистон бошқарувига ўтди, жануби эса Ҳиндистон назоратига ўтди. Ғарбидаги кичик ҳудудда эса Покистон қўллаб-қувватлаган Озод Кашмир “давлати” ташкил этилди. Шундан кейин бир неча марта урушлар бўлганига қарамай, бу чегаралар деярли ўзгармади.
Хитойнинг келиши
Бу орада Хитой 1950 йилларда Тибетни узил-кесил ўз таркибига қўшиб олиб, ушбу минтақага чегарадошга айланди. Хитой, жумладан Кашмир шарқи ва шимоли-шарқидаги ҳудудларга даъвогар эди. Хитойнинг келиши Ҳиндистон ва Покистон кучлари мувозанатига таъсир кўрсатди – Пекин Исломободни қўллаб-қувватлаши Деҳлининг мутлақ устунлигига барҳам берди.
1962 йилда Хитой ва Ҳиндистоннинг илк ҳарбий можароси бўлиб ўтди ва шу пайтгача минтақада деярли қаршиликку учрамаётган Ҳиндистоннинг “ақли киритиб” қўйилди. Хитой Кашмир шарқидаги Аксай Чин ҳудуди устидан доимий назорат ўрнатди. Кейинчалик Покистон Кашмирнинг ўз назоратидаги ҳудудидан бир қисмини иттифоқчисига бериб юборди.
Хитой ва Ҳиндистон 1960-1970 йилларда қатор қурбонларга олиб келган ҳарбий тўқнашувларда қатнашди, жумладан Кашмир, шунингдек Бутан ва Непал ўртасидаги Сикким штати ҳамда Бутан ва Мьянма ўртасидаги Аруначал Прадеш штатидаги 130 минг кв. кмлик баҳсли ҳудудлар устида урушлар бўлди.
Шундан кейин ҳам кичик тўқнашувлар бўлиб келганига қарамай, бошқа қурбон берилмаганди. Томонлар жумладан иқтисодий ҳамкорлик фойдасига ушбу низода пауза қилишга қарор қилганди. Бироқ 2020 йил майида бошланган ва июнида жиддийлашган навбатдаги можаро яна қурбонларга олиб келди – 15 нафар ҳиндистонлик аскар ҳалок бўлган, Хитой томонидаги талофатлар маълум эмас, бироқ улар мавжуд.
Можаронинг асосий сабаби – иккала томон ҳам аввал келишилган “жорий назорат чизиғидан” ўтиб, ўз объектларини жойлаштирганидир, бироқ ким биринчи бошлагани аниқ эмас. Чизиқни кўпроқ Ҳиндистон бузган бўлса-да, Хитой бунга ҳарбий жавоб қайтаришга қарор қилишида пандемия туфайли Деҳли дуч келган қийин вазиятдан фойдаланмоқчилигини кўриш мумкин. Бошқа тарафдан Хитойнинг охирги йилларда каррасига ўсиб кетган ҳарбий қудратини ишлатиб кўришга жой топилмаётган эди.