Баҳоларни ўз вақтида қўймайдиган ўқитувчиларга қандай чора кўриш мумкин?
@Yurist_Xizmati 4949-савол:
Assalomu aleykum. Men ingliz tili fani o'qituvchisiman. 5-dekabr 6 A sinfidan Bsb 3 ni oldim. Lekin baholarni 17 kun kechigib qo'ydim. Va buning uchun zavuchim tushuntirish xatini yozdirdi. Boshqa takrorlanmaydi agarda takrorlansa chora ko'rilishiga roziman deb yozdim. Menga og'zaki holda oyligingnan ushlayman dedi. Men 200 mingdan ushlanadi deb o'ylab xo'p dedim. Lekin 500 ming ushlangan. Shu to'g'rimi? Oldinnan raxmat
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Интизомий таъсир чораси ходим ҳақиқатда ўз меҳнат мажбуриятларини бажармаганда қўлланилади.
Меҳнат кодексининг 313-моддаси учинчи қисмида интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олиниши белгиланган.
❗️Шунга кўра сиздаги ҳолатда баҳоларнинг ўз вақтида қўйилмаслиги, бу меҳнат интизомини бузиш ҳисобланиши мумкин.
Бунда Меҳнат кодексининг 312-моддасига мувофиқ меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи ходимга қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
☝️Ушбу қоиданинг мазмунига кўра ходим меҳнат интизомини бузганда унга юқоридаги таъсир чораларидан бири қўлланилади. Бунда ходим содир этган қилмиш учун фақат битта интизомий таъсир чораси қўллаши мумкин.
💁♂ Айтиш керакки, бунда ходимга юқоридаги интизомий таъсир чоралари навбатма-навбат қўлланилмайди. Меҳнат интизомини бузишнинг даражасига қараб иш берувчи юқоридаги чоралардан бирини танлашга ҳақли.
Ундан ташқари ходим бундай ҳолатда биринчи марта огоҳлантирилиши талаб этилмайди. Шундай экан бу ҳолатда сизлар ҳам юқоридаги қоидалардан бирини танлашингиз мумкин. Бунда ушбу кодекс 313-моддаси қоидаларига риоя қилиш талаб этилади.
Яъни иш берувчи ходимдан интизомий жазо чораси қўлланилгунига қадар ёзма тушунтиришни талаб қилиши, шу жумладан, агар интизомий қилмиш хизмат текшируви натижаларига кўра аниқланган бўлса, талаб қилиши шарт.
Ходимнинг ёзма тушунтириш тақдим этишни рад этганлиги интизомий жазо чораси қўлланилиши учун монелик қилмайди ва ҳозир бўлган гувоҳлар кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади.
Қоиданинг мазмунига кўра сиздан биринчи галда тушунтириш хати олиш керак. Агар сиз тушунтириш хати ёзишдан бош тортсангизгина ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштиирлиши керак.
Шундан сўнг иш берувчининг ходимга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида, ходим ишда бўлмаган вақт ҳисобга олинмасдан, унга жазонинг сабаблари кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб эълон қилинади.
‼️Агар бу қоидаларга риоя қилинмаган бўлса, унда интизомий таъсир чораси нотўғри қўлланилган. Бунда сиз туман адлия бўлимига шикоят қилишингиз мумкин.
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
https://t.me/+Sysb1MrRfYGyQDFU

1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин.
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш.